UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  18 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  9 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7

Биринчи лига. 2-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 2-тур статистикаси

Ўтган сешанба ва чоршанба кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек, навбатдаги тур олдидан поёнига етган ўйинларга тўхталиб ўтамиз.
“ПАХТАКОР-2” “ШЎРТАН”НИ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯСИГА ЧЕК ҚЎЙДИ ЁХУД “ОҚ-ТЕПА” РАҚИБИНИ АЯБ ЎТИРМАДИ

2-тур ўйинлари кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтди десак асло муболаға бўлмас. Боиси ушбу турда сенсацияларга гувоҳ бўлдик. Хусусан чемпионат пешқадами “Шўртан” ушбу турга қадар жорий мавсум ҳисобидан ички чемпионатда бирор маротаба ҳам мағлубиятга учрамай келаётганди. Дилшод Нуралиев бошқарувидаги ёш “пахтакорчилар” ғузорликларнинг ушбу сериясига чек қўйиш билан бир қаторда, ўзига хос шов-шув уйғотди. Чунки айрим мухлис ва мутахассислар таркиби нисбатан ёшлардан ташкил топган “Пахтакор-2”ни ушбу баҳсда ғалаба тугул, ҳаттоки дурангга бўлган имкониятини ҳам жуда паст баҳолаганди.

Турнинг қолган ўйинларига тўхталадиган бўлсак, “Истиқлол” ўз майдонида “Машъал-2”ни қабул қилди. Иккинчи босқичда асосий урғуни ёшларга қаратган Камол Жўнашев бошқарувидаги Тошкент жамоаси, муборакликларга қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Меҳмонлар эса ирода кўрсатиб, ғалабани илиб кетди. Айтиш лозимки, Дилшод Андаев бошчилигидаги “Машъал-2” сафарда кечган охирги икки турда жами 4 очко ишлади.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ушбу турда “Аланга”нинг жиддий қаршилигига дуч келди. Ўйин асабий тарзда кечди. Айниқса учрашув охирларида футболчилар асабларини жиловлай олмагани натижасида, бош ҳакам уч нафар футболчини майдондан барвақт чиқиб кетишига мажбур қилди. Косонликлар ҳам шу куни муносиб ўйини билан сафарга шунчаки сайр қилиш учун келмаганини исботлашга эришди. Гарчи мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, улар бунга аранг эришди. Анвар Ўринов устозлигидаги “Аланга” бундан олдинги турда бежизга “Хотира-79” билан сафарда дуранг қайд этмаганига амин бўлдик. Ўйин тугишига 15-20 дақиқа қолганида майдонда 9 киши бўлиб ҳаракат қилган меҳмонлар шунга қарамай, очко олиш илинжида қаттиқ тиришди.



Иккинчи босқичда Уйчининг “Хотира-79” жамоасини сира таниб бўлмаяпти. Наманганликлар бу сафар Самарқанднинг “Шердор” жамоасини қабул қилди ва аранг дуранг қайд этди. Аслида меҳмонлар шу куни ғалабага жуда яқин эди. Чунки “Шердор” футболчилари ҳисобда иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Аммо кейинчалик бош ҳакам Аброр Жўрахонов самарқандликлар дарвозаси томон нақд 3 та (!) пенальти белгилашга қарор қилди. Мезбонлар шундан иккитасини аниқ амалга ошириб, якунда дурангга имзо чекди.

Лига дебютанти “Обод” ўз майдонида рақибига осонликча очко улашадиган жамоалардан эмаслигини амалда исботламоқда. Бу сафар Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилган тошкентликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

Қўқонда кечган “комедик” учрашувда “Қўқон-1912” рақибини аяб ўтирмади. Қизиқарли ва тенг курашлар остида кечиши таҳмин қилинган ўйинда “Хоразм” шу куни ўзини кўрсата олмади. Аксинча сафарга битта дарвозабон билан борган урганчликлар Қўқонда маҳаллий мухлислар олдида ҳижолат чекиб қолди. Ғайрат Ўдаевнинг четлатилиши жамоа учун қимматга тушди. Ажаб эмаски бу “Хоразм” учун келгусида сабоқ бўлса.

Ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилган “Оқ-тепа” рақибини ортиқча аяб ўтирмади. Тошкентликлар шу куни хоҳлаганича гол урди. Сафар учрашувига асосан маҳаллий ёшлар билан ташриф буюрган ғаллаоролликлар йирик (1:10) ҳисобда мағлубиятга учраб, барчани ҳайратлантирди. Бу билан Фурқат Эсонбоев бошчилигадаги “Оқ-тепа” тўплар нисбатини бирмунча яхшилаб олишга эришди.

Жиззах вилоятининг биринчи лигадаги яна бир вакили “Зомин” эса ўзини кўрсатмоқда. Спартак Муртазоев жамоаси олдинги турда “Оқ-тепа”га жиддий қаршилик кўрсатиб, якунда мағлубиятга учраганди. Бу сафар эса зоминликлар Тошкентдан бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Таркиби асосан олий ва биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган ўйинчилар эвазига тўлдирилган “НБУ-Осиё” жорий мавсум мухлислар кутган натижани бермаяпти. Юрий Цой, Абдумажид Тоиров, Александр Хвостунов, Леонид Кошелев ҳамда Алексей Николаев каби таниқли ўйинчиларга эга бўлган “банкирлар”га фақат юқори ўринларда юриш ярашади.



35ТА ГОЛ. 9ТА ПЕНАЛЬТИ. 4ТА ДУБЛ. 1ТА ХЕТ-ТРИК
* Мазкур тур голларга бой бўлди. Барча ўйинларда киритилган умумий голлар сони 35тани ташкил этди. Ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 4тадан гол демакдир.

* Киритилган голларнинг 25таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 10та тўпни меҳмонлар киритган.   
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилди. “Пахтакор-2” аъзоси Ислом Каримов айнан ушбу сонияда “Шўртан” посбонини ранжитган.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи Берумий Абдунабиев томонидан киритилди. “Оқ-тепа” ўйинчиси 90+1-дақиқада “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозасини пенальтидан ишғол этган.
* Учрашувларнинг биринчи таймида киритилган голлар сони 16тани ташкил этди.
* Табиийки, ўз-ўзидан қолган 19та тўп ўйинларнинг иккинчи бўлимида киритилган.
* Мазкур турда 2та автогол содир бўлди. “Истиқлол” ярим ҳимоячиси Равшан Абдувоҳидов “Машъал-2”га қарши учрашувнинг 47-дақиқасида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборган. Айтиш лозимки, ушбу гол муборакликларга ғалаба келтирди. Шунингдек “Ғаллакор” аъзоси Мадамин Хожибеков ҳам “Оқ-тепа” билан ўтган ўйинда, ўз дарвозасини ишғол этиб, рақибнинг йирик ҳисобдаги ғалабасига “ҳисса” қўшди.   
* Ортда қолган турда жами 4 нафар ўйинчи дублга эришди. Хайрулла Жакбаров (“Истиқлол”), Абдураззоқ Жўраев (“Хотира-79”), Убайдулла Набиев (“Шердор”) ҳамда Дониёр Усмонов (“Қўқон-1912”) иккитадан гол урган.
* Шунингдек хет-трик қайд этган футболчи ҳам учради. “Оқ-тепа” ҳужумчиси Сергей Рекун “Ғаллакор-Автособильчи”га қарши баҳсда рақиб дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олди.
* Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 9 бор пенальти белгилашган. Ундан 8таси аниқ амалга оширилган.
* Пенальтидан аниқ фойдаланганлар:
Мақсуд Ҳайитов – “Оқ-тепа”
Сергей Рекун – “Оқ-тепа”
Берумий Абдунабиев – “Оқ-тепа”
Абдураззоқ Жўраев (2та) – “Хотира-79”
Дониёр Усмонов – “Қўқон-1912”
Жавоҳир Ашуров – “Аланга”
Санжар Тўрақулов – “Обод”

* “Хотира-79” ҳимоячиси Ғуломжон Отавалиев бу борада нуқтадан адашди. Акс холда унинг жамоаси ғалаба қозониши ҳам мумкин эди.
* Ушбу турда энг кўп тўп киритган жамоа “Оқ-тепа” бўлди. Тошкентликлар ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилиб, рақиб дарвозасини нақд 10 бор аниқ нишонга олган! Айтиш лозимки, жорий мавсум ҳисобидан бунга қадар битта ўйинда 10та гол урган жамоа учрамаётганди. Кўрамиз, мавсум сўнггига қадар ушбу рекордни янгилай оладиган жамоа топилармикин.

37ТА САРИҚ ВА 6ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!
* Мазкур тур голларга бой тарзда кечиш билан бир қаторда, кескин курашларга ҳам бой бўлди.
* 8та ўйинда жами 37та сариқ карточка кўрсатилгани ҳам фикримизни исботласа ажаб эмас.
* Бу ҳар бир учрашувга 4,625тадан огоҳлантириш демакдир.
* Баҳсларнинг биринчи бўлимида 11 нафар ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймда яна 26та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Мезбон жамоаларнинг 15та ўйинчисига сариқ карточка берилди.
* Қолган 22та огоҳлантириш меҳмонлар томон кўрсатилган.
* Бундан кўриниб турибдики, 2-турда меҳмон жамоалар тартибсиз ўйин кўрсатган.
* Тошкентда кечган “Обод” – “Орол” баҳси нисбатан энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйин бўлди.
* Шу куни бош ҳакам Дилшод Каримов ҳар бир икки жамоанинг 4тадан ўйинчисини сариқ билан “сийлади”.
* Қизил карточка туфайли майдонни барвақт тарк этган ўйинчиларга тўхталадиган бўлсак.
* Бу борада рақамлар 6тани ташкил этди. Энг кўп четлатиш, “УзДонгЖу” – “Аланга” ўйинида кузатилди. Шу куни Равшан Копадзе мезбонларнинг битта меҳмонлардан эса икки нафар ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.
* Қолган 3та қизил карточка 3та ўйинда кузатилди.
* Хондамир Юлдашев (“УзДонгЖу”), Адҳам Нормуҳаммедов, Ғанишер Холмуродов  (“Аланга”), Ғайрат Ўдаев (“Хоразм”), Баҳриддин Раҳмонқулов (“Ғаллакор”), Дониёр Исмоилов (“Зомин”) бугун бўлиб ўтадиган навбатдаги турда майдонга туша олмайди.



8ТА ЎЙИНГА 4991ТА ТОМОШАБИН!
Ортда қолган тур ўйинлари мухлисларда у қадар катта қизиқиш уйғота олди деб бўлмайди. Сабаби 8та ўйинга жам 4991 нафар томошабин киргани, учрашувлар қайдномасида кўрсатиб ўтилган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 623тадан мухлис демакдир.
Албатта битта ўйинга 1000та ишқибоз кирмаётгани ачинарлидир.
2-турда энг кўп томошабин яна Қўқонда кузатилди. “Қўқон-1912” – “Хоразм” учрашувини 3501та ишқибоз бевосита стадионда кузатган.
Аксинча энг кам томошабин Тошкентда ўтган “Истиқлол” – “Машъал-2” ўйинига кирди. Атига 68 нафар мухлис!
 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол» – «Машъал-2» – 2:3. 68 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Шўртан» – 2:1. 216 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Аланга» – 2:1. 324 томошабин.
«Хотира-79» – «Шердор» – 2:2. 521 томошабин.
«Обод» – «Орол» – 2:0. 153 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Хоразм» – 3:0. 3501 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 10:1. 103 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Зомин» – 2:2. 105 томошабин. 

Иккинчи босқич, 2-турдан кейинги вазият.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Шўртан

16

14

1

1

55 - 7

48

43

2

Қўқон-1912

16

11

2

3

33 - 17

16

35

3

Обод

16

10

1

5

27 - 19

8

31

4

Оқ-тепа

16

9

3

4

41 - 27

14

30

5

Зомин

16

8

3

5

27 - 18

9

27

6

НБУ-Осиё

16

8

2

6

32 - 25

7

26

7

УзДонгЖу

16

8

0

8

27 - 25

2

24

8

Машъал-2

16

7

3

6

14 - 21

-7

24

9

Хоразм

16

6

4

6

20 - 22

-2

22

10

Пахтакор-2

16

6

3

7

28 - 32

-4

21

11

Орол

16

5

3

8

12 - 18

-6

18

12

Аланга

16

5

3

8

17 - 28

-11

18

13

Хотира-79

16

5

2

9

18 - 27

-9

17

14

Шердор

16

3

4

9

8 - 28

-20

13

15

Истиқлол

16

4

0

12

31 - 44

-13

12

16

Ғаллакор Автомобилчи

16

1

2

13

13 - 45

-32

5



БУГУН ВА ЭРТАГА УЧРАШАДИЛАР
3-тур. 25 август (душанба)
“Зомин” – “УзДонгЖу”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Хотира-79”
“Хоразм” – “Оқ-тепа”
“Орол” – “НБУ-Осиё”
“Шўртан – Обод”
“Машъал-2” – “Қўқон-1912”
26 август (сешанба)
“Шердор” – “Истиқлол”
“Аланга” – “Пахтакор-2”
 
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика