UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия (онлайн ҳисоб)   2 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  9 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  20 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  6 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3

Биринчи лига 18-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ Янгиликлар

Биринчи лига 18-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ

Бугун Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур биринчи даврага якун ясаб беради.

“Истиқлол” – “Янгиер”

-  Янгиернинг “Янгиер” клуби “Андижон”га қарши учрашувдан сўнг Фарғонада “Истиқлол” клубига қарши майдонга тушади. “Янгиер” бундан аввалги турда сафарда “Андижон” билан бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этган эди. Бугун янгиерликлар водийнинг яна бир жамоаси “Истиқлол” клубидан очко олишга ҳаракат қилади.

-  Фарғонанинг “Истиқлол” клуби куни кеча Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клубини ўз уйида қабул қилиб йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Истиқлол” шу кунгача 8та учрашувнисафарда 8та учрашувни уйда ўтказган. Бундан аввалги 2та турни ўз уйларида ўтказган фарғоналиклар бугун “Янгиер” жамоасини қабул қилади. “Истиқлол” шу пайтгача 16та учрашув ўтказган бўлса шуларнинг 8тасида ғалаба қозонган бўлса шулардан 5та баҳсда мағлубиятга учратган. 3та учрашувда эса томонлар муроза йўлини танлашган.

-  Ушбу жамоалар иштирокидаги учрашувга назар ташлайдиган бўлсак, мусобақа бошланиши билан “Янгиер” кетма-кет 8та учрашувда кетма-кет мағлубиятга учраган ва бўр йўғи 3та ўйинда ғалаба қозонган. Бундан олиб қарайдиган бўлсак бугун устунлик кўпроқ “Истиқлол” жамоаси тарафида бўлишига шубҳа йўқ.


“Андижон” – “НБУ-Осиё”

-  Бир неча турдан бери очко йўқотиб келаётган Андижоннинг “Андижон” клуби бугун Тошкентнинг “НБУ – Осиё” жамоасини ўз уйида қабул қилади. Бундан аввалги турда “Андижон” сафарда Фарғонанинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди 1:1.  Олий лигадан тушиб кетгандан бери 1-лигада “Андижон”нинг ишлари у даражада юришмаяпти. Жамоада мураббий ҳам алмаштирилди. Тажрибали мутахассис Усмон Тошев бугун ўзининг учинчи учрашувини ўтказади. Хабар қилишларича мураббийга 3та учрашувда ғалаба қозониш вазифаси топширилганди. Усмон Тошев жамоа қабул қилиб олгандан сўнг “Андижон” икки учрашувда дуранг натижа қайд этди. Бундан буёғига “Андижон”нинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бугун Усмон Тошев биринчи ғалабасини қўлга киритадими? Тошкентликлар бунга қандай жавоб беради? Учрашувдан сўнг билиб оламиз.

-  Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби сафарда жами 7та учрашув ўтказиб шулардан 4тасида ғалаба қозонган 2та учрашувда мағлуб бўлган ва биттасида дуранг натиджа қайд этган. Банкчилар Тошкентда 9та учрашув ўтказган шулардан 6тасида зафар қучган 3та ўйинда мағлубиятга учраган. “НБУ-Осиё” биринчи даврада “Андижон”га қараганда яхши натижа қайд этмоқда ва мусобақа жадвалида иккинчи поғонани банд этиб турипти.

-  Тошкентликлар бугун сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлса турнир жадвалидаги ўрнини яна ҳам яхшилаб олади. “Андижон” эса олий лигага чиқиш имкониятини бироз пасайтиради. Шундай бўлсада олдинда бутун бошли иккинчи давра турипти. 


«Насаф-2» (Қарши) - «Ғаллаорол» (Ғаллаорол)

-  Қаршининг “Насаф-2” клуби турнир жадвалида айди дамда 17 очко билан 13 поғонани банд этиб турипти. Бундан аввалги турда қаршиликлар “Зомин” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди 1:1. “Насаф-2” клуби бугун ўз уйида “Ғаллаорол” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳсда қаршиликларнинг имкониятлари бироз кўпроқ. Чунки “Насаф-2” ўз уйида мусобақа жадвалида юқори ўринда турган жамоаларни ҳам мағлубиятга учратиб келмоқда.

-  “Ғаллаорол” бундан аввалги турда Термизнинг “Сурхон” жамоаси меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жиззахликлар мусобақа фжадвалида 12 очко жамғарган ҳолда сўнгги поғоналардан бирини эгаллаб турипти. Бугун “Ғаллаорол” сафарда “Насаф-2” клуби меҳмони бўлади. Жиззахликлар иложи борича бугун меҳмондан очко билан қайтишлари керак. Агарда иккинчи даврада ҳам шундай кетишда давом этса Жиззах клуби қуйи лигага тушиб кетиши ҳам мумкин.


«Сурхон» (Термиз) – «Зомин» (Зомин)

-  Термизнинг “Сурхон” жамоаси ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Бундан аввалги турда “Сурхон” ўз уйида Жиззахнинг “Ғаллаорол” клубини қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг “Сурхон” мусобақа жадвалида 31 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

-  Жиззахнинг “Зомин” клуби бугун сафарда “Сурхон” жамоаси меҳмони бўлади. Жиззахликлар турнир жавдалида ўзидан олдинги рақибларидан 3-4 очкога ортда бормоқда. Аграда бугун “Зомин” сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлса “Сурхон” жамоасидан олдинга ўтиб кетади. Бундан аввалги турда “Зомин” сафарда Қаршининг “Насаф-2” клубига қарши баҳс олиб бориб дуранг натижа қайд этганди 1:1.

-  Бугунги баҳсда “Сурхон” ғалаба қозониши мумкин. Сабаби термизликлар ўз уйларида 1та учрашувда ма-лубиятга учраган. Қолган уй ўйинларида ёки ғалаба қозонган ёки бўлмасам дуранг натижа қайд этган. “Зомин” жамоаси сафардан очко билан қайтиши даргумон.


«Орол» (Нукус) – «Локомотив-БФК» (Тошкент)

-  Тошкентнинг “Локомотив-БФК” клуби бугун сафарда Нукуснинг “Орол” жамоаси меҳмони бўлади. Бундан аввалги турда “темирйўлчилар” сафарда “Хоразм” жамоаси билан баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бундан бир неча тур аввал Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “НБУ-Осиё” клуби “Орол” меҳмони бўлган ва 3:1 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратган. Бугун “темирйўлчилар” ҳамшаҳарлари қайд этган натижасини такрорлай оладими? Бунга “Орол” йўл қўйиб бермаслиги аниқ. Иккала жамоага ҳам бугунги баҳс қийин ўтиши аниқ. Таъкидлаш керакки ушбу жамоалар турнир жадвалида бир хил 20 очкодан жамғарган ҳолда кетма-кет ўринларни эгаллаб туришибди.

-  Аввалги турда “Орол” Уйчининг “Хотира-79” жамоасини қабул қилиб йирик 8:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. “Хотира-79” устидан қозонилган йирик ғалаба “Локомотив-БФК”га қарши учрашувда нукусликларга руҳий устунлик тақдим этиши мумкин.

  

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Цементчи» (Қувасой)

-  Водийнинг икки жамоаси бугун майдонда ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Цементчи” сафарда “Ёзёвон-лочинлари”га қарши баҳс олиб боради. “Ёзёвон-лочинлари” бундан аввалги турда “Андижон” жамоаси билан баҳс олиб бориши керак эди. Аммо баъзи бир сабабларга кўра ушбу учрашув 29 июнь санасига кўчирилди. “Ёзёвон-лочинлари” бугун турнир пешқадамидан очко олишга ҳаракат қилиб кўради. Аммо бу иш ёзёвонликлар учун жуда ҳам қийин бўлади. Сабаби “Цементчи” 13та учрашувда зафар қучган, шуларда 6тасини сафарда қўлга киритган.

-  Бугун “Ёзёвон-лочинлари” ғалаба қозонса ҳам “Цементчи” пешқадамликни тақиб қилиб келаётган жамоага бериб қўймайди. Чунки иккинчи ўринни эгаллаб турган жамоа билан “Цементчи” ўртасидаги очколар фарқи 7 очкони ташкил этади. Шу боис Қувасой жамоаси биринчи давра ғолиби бўлди.


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика