UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  5 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  2 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  10 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  11 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  5 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  14

Биринчи лига. 13-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 13-тур статистикаси

22-23 октябрь кунлари биринчи лигада иккинчи босқичнинг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ОҚ-ТЕПА” АЖАБЛАНТИРДИ ЁХУД ИНТРИГА ДАВОМ ЭТАДИ
13-турдан ўрин олган жами 8та ўйин бўлиб ўтди. Унда 5та мезбон жамоа ғалаба қозонган бўлса, 2та учрашувда дуранг қайд этилди. Сафарда муваффақият қозонган жамоа эса биргина “Обод” бўлди.

Элита йўлланмаси учун курашаётган клубларнинг ортидан бораётган “УзДонгЖу” ва “Зомин” ушбу турда ўзаро ҳисоб китоб қилди. Бу сафарги баҳсда анджонликлар зафар қучди. Шу тариқа улар 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

“Ёзёвон-Лочинлари” эса ўз уйида “Обод”ни қабул қилиб, бу сафарги тўқнашувда ҳам имкониятни бой берди. Тажриба ва маҳорат бобида рақибидан бироз устунликка эга бўлган тошкентликлар ушбу турда муҳим уч очкони қўлга киритди.

“Цементчи” жамоаси эса кутилганидек “Хоразм”ни қабул қилиб, йирик ғалабага эришди.
“Хотира-79” иккинчи босқичдаги учинчи ғалабасини танътана қилди. Уйчиликлар ушбу турда “Машъал-2”ни қабул қилди ва ўзлари учун керакли бўлган очколарни жамғара олди.

Ўтган турда техник мағлубиятга учраган “Косонсой” эса ўтган пайшанба оқшомида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда муваффақият қозонди.
Турнинг сенсацион натижаси эса Тошкентда қайд этилди. “Оқ-тепа” билан баҳсга 11 нафар футболчи билан аранг етиб келган “Орол” шунга қарамай ўз уйига бир очко билан қайтишга эришди. Ильдар Сакаев шогирдлари аслида “Орол”ни пойтахтга келишини ва рақибни осонликча таслим этиб, мукофот пули олишни ўйлаб юрганди. Аммо нукусликлар уларнинг режаларини барбод қилиб юборди.

«УзДонгЖу» – «Зомин» – 3:1.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Обод» – 1:3.
«Цементчи» – «Хоразм» – 4:0.
«Хотира-79» – «Машъал-2» – 3:1.
«Косонсой» – «Ғиждувон» – 5:1.
«Оқ-тепа» – «Орол» – 0:0.
«НБУ-Осиё» – «Насаф-2» – 1:0.
«Пахтакор-2» – «Локомотив-БФК» – 3:3.

ГОЛЛАР
* 13-турнинг 8та ўйинида жами 29та гол урилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 20тани ташкил этди.
* Қолган 9та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.  
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 13тани ташкил этди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик бироз ортди ва мухлислар яна 16та голга гувоҳ бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада қайд этилди. “УзДонгЖу” ҳужумчиси Акмал Жўрабоев ушбу дақиқада “Зомин” дарвозасига тўп киритиб, учрашувда ҳисобни очди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+3-дақиқада содир бўлди. “НБУ-Осиё” ўйинчиси Аҳмадилло Назаров “Насаф-2” дарвозасига ғалаба келтирувчи тўпни киритиб, жамоасига қимматли уч очкони келтирди.
* 4та дубль. Акмал Жўрабоев (“УзДонгЖу”), Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”), Шохжаҳон Аббосов (“Хотира-79”) ҳамда Мурод Тўйчибоев (“Локомотив-БФК”) ушбу турда иккитадан тўп киритган футболчилар бўлди.
* 3та пенальти белгиланди. Ундан 2таси аниқ амалга оширилди.
Бекзод Махпаралиев (“Ёзёвон-Лочинлари”) – ноаниқ.
Воҳид Холбоев (“Локомотив-БФК”) – аниқ.
Азиз Қурбонов (“Цементчи”) – аниқ.
* Энг кўп гол урган жамоа “Косонсой” бўлди – 5та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўпни ўтказиб юборган жамоа эса – “Ғиждувон”дир.
* “НБУ-Осиё”, “Оқ-тепа”, “Орол”, “Цементчи” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Жами 32та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 15 нафар футболчи сариқ карточка билан “сийланди”.
* Меҳмонларнинг эса 17та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилди.
* “Машъал-2” билан “Оқ-тепа” жамоаси тартиб-интизом борасида бошқаларга намуна бўлди. Эътиборлиси ушбу жамоалар мазкур турда ғалаба қозона олмаган бўлсада, бирорта ҳам футболчиси сариқ карточка олмаган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 15 нафар футболчи огоҳлантирилган.
* Иккинчи таймда эса 17та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* 1та четлатиш. “Ғиждувон” ўйинчиси Мансур Файзуллаев “Косонсой” билан ўйинда ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.  

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда ишлаган бош ҳакамлар орасида Игор Гормашов бошқаларга нисбатан энг юқори баллни олди. “Косонсой” – “Ғиждувон” баҳсини бошқарган тошкентлик ҳакамнинг ишини учрашув назоратчиси Султон Зайлобидинов 8,6 баллга муносиб кўрди.  
* Аксинча холат эса Акмал Раҳимов (Андижон) ва Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти) билан юз берди, 8,0 балл. Эътиборлиси 12-турда Раҳимов бошқарган ўйинда ҳам назоратчи Андрей Тамбовцев эди. 13-турда ҳам улар яна бирга бўлди.  

«УзДонгЖу» – «Зомин» – 3:1.
Ҳакамлар:
И. Худайдотов (Тошкент) – 8,2, С. Еремеев (Тошкент) – 8,6, Ф. Ярмуҳамедов (Тошкент) – 7,6, Б. Рўзиматов - 9
Назоратчи: М. Исмаилов (Тошкент).

«Ёзёвон-Лочинлари» – «Обод» – 1:3.
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 7,9, Э. Турсунов (Наманган) – 8,2, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Цементчи» – «Хоразм» – 4:0.
Ҳакамлар
: А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,2, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 8,4, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 8,4, С. Раҳмонов - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Хотира-79» – «Машъал-2» – 3:1.
Ҳакамлар
: Д. Каримов (Тошкент) – 8,2, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,4, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,2, М. Нехочин - 8
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).

«Косонсой» – «Ғиждувон» – 5:1.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 8,6, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 7,7, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 7,7, А. Жабборов - 8
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
 
«Оқ-тепа» – «Орол» – 0:0.
Ҳакамлар
: А. Раҳимов (Андижон) – 8,0, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,4, У. Бобомуродов (Навоий) – 8,6, А. Пўлатов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

«НБУ-Осиё» – «Насаф-2» – 1:0.
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,0, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,0, Т. Галеев - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«Пахтакор-2» – «Локомотив-БФК» – 3:3.
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,4, Ш. Миржалолов (Тршкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,5, Д. Сайлалов - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).


МУХЛИСЛАР
* 8та ўйинга жами 6589 нафар ишқибоз ташриф буюрди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 823тадан томошабин демакдир.
* Энг кўп мухлис Қувасойда кечган “Цементчи” – “Хоразм” баҳсида кузатилди.
* Аксинча холат эса яна Тошкент клублари билан боғлиқ.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«НБУ-Осиё» – «Насаф-2» – 1:0. 64 томошабин.
 «Пахтакор-2» – «Локомотив-БФК» – 3:3. 74 томошабин.
«Хотира-79» – «Машъал-2» – 3:1. 95 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Орол» – 0:0. 125 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Зомин» – 3:1. 233 томошабин.
«Косонсой» – «Ғиждувон» – 5:1. 1151 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Обод» – 1:3. 2115 томошабин.
«Цементчи» – «Хоразм» – 4:0. 2732 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ


ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 20та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 17та
Абдулазиз Юсупов (“Оқ-тепа”) – 16та

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
14-тур. 27 октябрь (сешанба)
“Насаф-2” – “Пахтакор-2”
“Локомотив-БФК”  - “УзДонгЖу”
“Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Обод” – “Цементчи”
“Хоразм” – “Хотира-79”
“Машъал-2” – “Косонсой”
“Ғиждувон” – “Оқ-тепа”
“Орол” – “НБУ-Осиё”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика