UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27МЮ футболчида жароҳат борлигини била туриб уни харид қилди  0 13:16Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?  14 12:32"Динамо" ОКМКни таслим қилган баҳсдаги футболчи, мураббий ва мухлислар ҳиссиётлари  2 12:23“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди  0 12:16"Металлург" сардори 293 кундан сўнг яшил майдонга қайтди  1 11:48Жиддий жароҳат олган "Сўғдиёна" етакчиси қачон майдонга қайтади?   1 11:41Бугун тунда Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтади  0 11:21Бу иш ПСЖ тарихида иккинчи марта содир бўлди  0 10:54"Реал Мадрид" ёзда яна футболчи сотиб оладими? Анчелотти жавоб берди  0 10:26Англия грандидан 70-80 очко олиб ташланиши мумкин  6 09:52Элдор Шомуродов фаолиятини Италия футболи афсонасининг жамоасида давом эттириши мумкин   16 09:28Георгий Мамардашвили "Ливерпул"га ўтади ва АПЛнинг бошқа жамоасига ижарага бериб юборилади  1 09:00Криштиану Роналду самарадорлигининг учта сирини ошкор қилди  9 08:31Аббосбек Файзуллаев айни вақтда ЦСКАдаги мотивацияси нима эканлигини маълум қилди  0 08:04Тен Хаг МЮнинг АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувидан сўнг нималар деди?  7

Биринчи даврада ҳакамлар қурбони бўлган "бургутлар" бу сафар "Сурхон"дан қасос оладими ёхуд "Бобур Арена"да ким ғолиб чиқади? Янгиликлар

Биринчи даврада ҳакамлар қурбони бўлган "бургутлар" бу сафар "Сурхон"дан қасос оладими ёхуд "Бобур Арена"да ким ғолиб чиқади?

Иккинчи давра стартини икки хил натижа билан бошлаган "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари бугун Суперлигада тўқнаш келишади.

Гарчи марказий мақомда бўлмасада, майдонда жанг кечишини, кураш бўлишини олдиндан бемалол айтиш мумкин. Айниқса мезбонлар учун бу ўйиннинг аҳамияти ўта юқори. 

Андижон

Суперлига. 15-тур

04/08/2023, 20:00

0
:
0
Тугади

Сурхон

45'
90'
83'  Ислом Маматказин
85'  Армин Бошняк
27'  Беҳруз Шайдулов

Ўзаро учрашувлар 

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон чемпионатлари давомида жамоалар ўзаро 31 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик “Андижон” тарафида. Боиси, 16 та баҳсда “Бургутлар” ғалаба қозонган. “Сурхон” эса 10 та учрашувда устун келган. Бундан ташқари, яна 5 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 57-38 “Андижон”нинг фойдасига.

Бу йил биринчи даврада Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида “Сурхон” мезбонлиги остидаги баҳсда 1:0 ҳисобида термизликлар ғолиб чиқишган. 

2021 йилги мавсумда “Андижон” “Бобур Арена”даги очилиш ўйинида “Сурхон”ни 1:0 ҳисобида таслим қилган. 

Шунингдек, ўзаро учрашувларнинг 5 тасида “Андижон” мазкур рақибини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган. Жумладан, 3:0, 5:1, 6:2, 4:0, 5:0 ҳисоблар қайд этилган. Шу билан бирга бир марта 4:4 ҳисобида жанговар дуранг ҳам кузатилган.

"Сурхон" ўз тарихида фақат 2 (2020, 1994) маротаба "бургутлар"ни меҳмонда таслим қилишни уддасидан чиққан. 

Навбатдаги баҳс эса “Андижон” ва “Сурхон” клубларининг ўзаро 32-тўқнашувига айланади. 

Таркибни тўғри шакллантираётган "Сурхон"

Мавсум бошида таркибни йиғиш жараёнида "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик"ка қиёсланганди. Лекин таркиб ёшартирилади дегани билан бутунлай 100 фоиз ёшлар қамраб олинмади ва уларнинг орасига тажрибали футболчилар, легионерлар қўшилди. Бу эса катта фактор ҳисобланади. Ёшлар рақобатда ўзидан катталарга қараб ҳаракат қилади, интилади. Футболда умуман ҳамма соҳада "дедлар" деган гап бор. Улар керак бўлганда ёшларни йўлга солади, қуюшқондан чиқиб кетганларга маслаҳат беради умуман тартибни ушлаб туриш, "раздевалка" учун бу муҳим. Термизликларнинг барқарорлиги мураббийлар ва раҳбарият таркибни шакллантиришда тўғри сиёсат олиб борганида. 

Меҳмонда омади келмаётган "Сурхон"

Токов ва Арсланов бошчилигидаги "Сурхон" бу мавсум меҳмонда 7та ўйин ўтказди ва иккинчи даврага келибгина биринчи 3 очкосини "Жар"да ОКМК устидан қўлга киритди. Қолган 6та ўйиннинг 3тасида мағлубиятга учради ва 3 бор рақиблари билан муроса кўчасини танлади. "Андижон"да эса тенглик. Лекин Хомяков шогирдлари мезбон мақомида сўнгги 4та ўйинда 7 очко ишлашга муваффақ бўлишди. 

Жамоалардан кутилаётган ўйин 

"Андижон"нинг асосий қуроли стандарт ва қанотлардан узатиладиган тўплар. Бунда ярим ҳимоячилар кўпроқ Рубин Хебайни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилишади. "Сурхон" ҳимоячилари албаниялик ҳужумчини ёпиш орқали рақибининг гол уриш имкониятини камайтиради. Лекин бу билан улар тўлиқ зарарсизлантиришмайди. Чунки бўйдор Илдар Маматказин катта саҳнага чиқади. Ўйлантираётган жиҳат майдон сифати икки жамоага ўз ўйинини кўрсатишга таъсир қилмасмикин?

"Сурхон"дан очиғи нима кутишни ҳам билмайсан киши. Термизликлар сафида Нимели ёки бошқалар эмас, Асадбек Собиржонов ва Асилбек Жумаев кутилмаганда ўйинни ўзгартириб юборади. Жамоада характер бор ва улар охиригача курашади. "Бобур Арена"дан ким ғалаба билан чиқиб кетади?

Сўнгги ўйин 

Раҳим Каримов ва Азиз Асимовнинг VAR рангларини адаштириб юбориши ва айрим қарорлари сабаб мағлуб бўлган "Андижон" бугун биринчи даврадаги натижа тасодифлигини исботлаши керак бўлади. 

"Сурхон" – "Андижон" 1:0

11 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Санжар Назаров

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Жамшид Имомов

Гол: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 81, - 1:0 (Достонбек Турсунов). 

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достонбек Турсунов (99.Камрон Саидазимов, 90+4), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов (77.Асадбек Каримов, 5)19.Нуриддин Ҳасанов, 25.Нодирбек Бобомуродов (15.Диёр Рамазонов, 90), 18.Сильванус Нимели, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 13.Азизхон Исоқов, 5.Азизбек Пирмуҳамедов, 6.Артём Сокол, 11.Қадамбой Нурметов, 22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев,

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшод Комилов,  5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов (8.Фарҳод Бекмуротов, 58), 9.Леван Арвеладзе, 17.Фарҳод Соҳибжонов (11.Сардор Абдунабиев, 85), 19.Суҳроб Бердиев (22.Шаҳбоз Эркинов, 90+4), 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 88.Нодар Кавтарадзе (99.Рубин Хебай, 58), 91.Ахтам Назаров (66.Илҳом Алижонов, 85)

Захира: 12.Моҳир Комилов, 10.Илҳом Абдунабиев, 14.Абдураҳмон Комилов, 28.Ислом Маматказин,

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Шербўтаев 60, Рубин Хебай 90+8.

Четлатишлар: Леван Арвеладзе 53, Рубин Хебай 90+9.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика