UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  43 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Уммон. Олмалиқдаги футбол байрами Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Уммон. Олмалиқдаги футбол байрами

Ўзбекистон миллий терма жамоаси расмий ва ўртоқлик мақомидаги учрашувларни асосан пойтахтимизда ўтказади.

Бугун ёдга олмоқчи бўлган учрашувимизга Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилган ва ўйин ҳозирги ОКМК стадионида бўлиб ўтган. Унда Миржалол Қосимов шогирдлари ўртоқлик учрашуви доирасида франциялик Пол Ле Гуен бошчилигидаги Уммон терма жамоасини қабул қилган. Тажрибали мутахассис бунга қадар Камерун терма жамоаси, ПСЖ, “Лион” клубларидаги фаолияти билан танилганини катта ёшли ишқибозлар яхши билишади деб ўйлаймиз.

Осиё кубоги-2015 тайёргарлик жараёнини олиб бораётган терма жамоамизга Уммон спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Биласиз, бу терма жамоа билан илгарлари кўп бор йўлларимиз кесишган. ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз, биринчи ўйинда 5:0 ҳисобида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Шундай экан уларга жиддий муносабатда бўлиш талаб этиларди. Гарчи, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам. 

Мураббий ушбу беллашувга умуман бошқа ва ҳеч ким кутмаган футболчиларни таркибга жалб қилди. Чақирилганлар орасида янги номларни учратшимиз мумкин эди. Азим Аҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Санжар Шоаҳмедов, Наврўзбек Алимов ва ҳоказо. Шунингдек, ўша вақтда Сербиянинг “Явор” клубида тўп тепаётган ёш футболчи Ҳусниддин Ғофуровга имконият беради. Тажрибали ярим ҳимоячи шундан сўнг Эктор Купер давридагина чақирув олади. Баҳсни нисбатан иккинчи таркиб билан бошлаган терма жамоамизни Одил Аҳмедов сардор сифатида олиб тушди. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе сингари етакчилар бу сафар қайдномадан ўрин олишмади. Ўйин расмий мақомга эга бўлмагани учун қолган футболчилар синовдан ўтказишга қарор қилинди. Бу пайтга келиб Бахтиёр Ашурматов ҳам мураббийлар штабига таклиф этилганди. Қосимов ҳам “Бунёдкор”дан кетиб бор эътиборини миллий жамоага қаратишга киришганди. 

Уммон дарвозасини шу куни кўпчилик кутган, Англиянинг “Уиган”, “Вест Бромвич” клубларида ҳаракат қилган Али Ал Ҳабси эмас, Ал Рашиди қўриқлайди. Илк дақиқалардан мазмунли футбол кўрсатишга ҳаракат қилга футболчиларимиз асосан бир тепар усули билан уммонликлар ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. Тўп назорати ҳам ҳамюртларимиз томонида бўлди. 

Аммо, 17-дақиқага келиб рақиб ўйиндаги илк ҳужумини ташкил қилди. Ҳимоячиларимиз эса қуполлик билан уларнинг ўйинчисини тўхтатди. Владислав Цейтлин белгилаган нуқтага Ал Хадри яқинлашди ва Элдор Суюнов дарвозаси томон зарба йўллади. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ал Маҳаижри гол уриб ҳисобни очади. Ушбу футболчи Уммон терма жамоасида шу вақтга қадар энг кўп 178та учрашувда қатнашган ўйинчи ҳисобланади. Айнан унинг голи биринчи беллашувда жамоасига ғалабани олиб келганди. 

Бир томондан мағлубиятга оддий қараш керак, бошқа томондан мағлубият ФИФА рейтингимизга салбий таъсир қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда заҳирадан Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидовлар тушганига қарамасдан барибир якунда мағлубиятга учрадик. Бироқ, мазкур ўйинда айрим ёш футболчилар терма жамоадаги дебютини нишонлашга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўйин Тошкентда ЖАР стадионида ўтган ва унда ҳам термамиз мағлубиятни қабул қилиб олганди. Бу ҳақда эса кейинги сонларимизда фикрлашамиз.


Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон – Уммон – 0:1
27.05.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Гол:
Аҳмад Ал Маҳаижри 19.
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Бобурбек Юлдашев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азимжон Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев, 72), Олег Зотеев, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 54), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов, 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев, 54), Иван Нагаев (Наврўзбек Алимов, 67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов, 46).





Абдулазиз Искандаров тайёрлади

ФОТО учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга, ВИДЕО учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика