UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  10 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  6 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз

Сир эмаски Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўзининг энг ёрқин дамларини мутахассис Юрий Саркисян даврида ўтказган.

Унинг бошқарувида клуб ички чемпионатда совриндорлар қаторидан жой олиш баробарида халқаро миқёсдаги учрашувларда ҳам ёмон кўрсаткич қайд этмасди.

Фарғонадаги эски стадионнинг ўзгача файзи бор ўйингоҳ клублар иштирокидаги халқаро ўйинларни бошқа қабул қилмади. Сўнгги маротаба стадион 2012 йил ОФК кубоги доирасидаги баҳсга мезбонлик қилганди.

Унда “Нефтчи” Ҳиндистоннинг “Салгаокар” клубини қабул қилганди. Фарғоналиклар 2011 йил Олий Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб ОЧЛдан кейинги ўринда турувчи мусобақага йўлланмани қўлга киритганди. Эсингизда бўлса ўша вақтларда Ўзбекистон учун ОФК кубогига ҳам маълум бир квоталар ажратиларди. Ҳозирга келиб эса фақат ОЧЛ учунгина квоталар тақдим қилинмоқда. У ҳам йилдан йилга камайиб бораётганини айтиш жоиз.

Хуллас, қуръага кўра юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Нефтчи” “D” гуруҳида “Ал-Виҳдат” (Иордания), “Ал-Оруба” (Уммон), “Салгаокар” (Ҳиндистон) жамоалари билан гуруҳдан чиқиш учун курашишни бошлади. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнги турда ғалаба қозониш ёки дуранг қайд этиш талаб этиларди. Чунки, бу пайтга келиб вакилларимизда 8 очко тўплаб навбатдаги раунд масаласини деярли ижобий томонга ҳал қилиб қўйишганди. Охирги турдаги ғалаба эса ортиқча гап сўзга, ҳисоб-китобга ўрин қолдирмасди. Рақибда эса йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

2012 йилнинг 8 май куни “Марказий” стадионга 14 мингдан ошиқ мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришганди. Стадионда ҳақиқий футбол муҳити юзага келганди. Ҳозирда кўпчилик ўша дамларни қўмсаши табиий. Энди Саркисян давридаги жамоа қайтмаса керак.

Учрашувдаги биринчи гол ишқибозларни кўп куттирмади. Ҳакам ҳуштаги янграши билан тезкор ҳужумга ўтган мезбонлар биринчи дақиқада Павел Смоляченконинг тезкор голи эвазига ҳисобни очишади. Ушбу футболчи кейинчалик ҳам “Нефтчи”да тўп тепди. Фаолияти давомида легионер сифатида ҳорижда тўп тепди, Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп тепди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Смоляченко яна бир рақиб посбонини безовта қилишга мажбур бўлди ва иккинчи тўпни киритди. Ўйинда етакчиликни қўлига олган Саркисян шогирдлари 77-дақиқада учинчи голни уриб амалда ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Гол муаллифи – Анвар Бердиев. Маҳоратли ҳужумчи 2012 йил жамоадаги сўнги мавсумини ўтказади. Йил якунида 19та гол билан Олий Лига тўпурари бўлган Бердиев 2013 йил “Бунёдкор” жамоасининг таклифини қабул қилди ва Тошкентга йўл олди.

Ҳа, бугун биз ёдга олган ОФК кубоги баҳси ҳозиргача Фарғона мезбонлигида ўтган сўнги халқаро баҳс бўлди. Сабаби "Нефтчи" битта учрашувдан иборат 1/8 финални "Арбил"га қарши сафарда ўтказиб мағлуб бўлиб мусобақани тарк этади. Ўша мавсумдан сўнг “Нефтчи”нинг ишлари ортга кета бошлади, турнир жадвалида қуйи ўринга шўнғиди. 2013 йил “Гулистон” билан баҳсдан сўнг Саркисян истеъфога чиқарилди. Афсуски, 2012 йил “Нефтчи”нинг халқаро майдонда иштирок этган сўнгги мавсуми бўлди. Бу йил чемпионлик учун курашаётган "буюк чинорлар" тез орада яна халқаро майдон нафасидан баҳра олар. Буни эса вақт кўрсатади. 

ОФК кубоги. Гуруҳ босқичи. 6-тур
“Нефтчи” (Ўзбекистон) – “Салгаокар” (Ҳиндистон) 3:0
08.05.2012. Фарғона Қиргули, “Марказий” стадион. 14000 томошабин.
Бош ҳакам
: Муҳтар Ал Ярими (Сурия)
Голлар: Павел Смоляченко 1, 50 Анвар Бердиев 77.
“Нефтчи”: Ҳислат Чилматов, Шавкат Насибуллаев, Муҳсин Низомиддинов, Иқбол Бобохонов, Ғайрат Жумаев, Сардор Мирзаев (Отабек Исроилов, 85), Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко (Иззат Ғаниев, 67), Анвар Бердиев, Фаҳриддин Холмуродов, Сардор Соибов, Анвар Бердиев.
Бош мураббий: Юрий Саркисян.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика