UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  1 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  126 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21 19:35Франция терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  1 18:58Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  2 18:31"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:56"Навбаҳор" қарзларидан қутулди  10 17:44АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!  0 17:31АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:44Роналду: "Менгача Португалия бирорта соврин ютмаганди, аммо ҳозир учта титул бор"  29 16:07Алан Ледесма: "Ўзбекистонга қарши кеч реакцияга киришдик"  4 15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  6 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  5 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0

Бир ўйин тарихи. 9 та гол урилган ва ФИФАни шубҳалантирган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 9 та гол урилган ва ФИФАни шубҳалантирган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашувини ёдга оламиз

Жиззахда ўтказилган беллашув 9 йил аввал содир бўлганди.

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Металлург" учрашуви бўлиб ўтади. Янги мавсумнинг бошланиши иккала жамоа учун ҳам омадсиз келди. Натижада илк турларданоқ клубларнинг бош мураббийларига чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бекободликлар испаниялик Луисма Эрнандес ўрнига черногориялик Веско Стешевични бош мураббий этиб тайинлаган бўлса, Жиззах клуби Стешевичнинг ватандоши Иван Бошковични жалб этди. Демак, бўлажак тўқнашувда нафақат янги, балки черногориялик мураббийлар тўқнашувининг гувоҳига айланамиз. Мазкур баҳс қизғин руҳда ўтиши ҳеч гап эмас, чунки икка жамоага ҳам янги нафас кирган, мураббийлар ўз имзоларини дастлабки ўйиндаёқ намоён этишга ҳаракат қилишади. 

Булғуси учрашув аввалида мазкур жамоалар ўртасидаги ёдда қоларли бўлган баҳслардан бирига эътибор қаратмоқчимиз. 2014 йилги Ўзбекистон Олий лигасининг 21-турида икки жамоа рўбарў келди.

Ҳисоб 2-дақиқадаёқ Жасур Ҳакимов томонидан очилди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Шуҳрат Йўлдошев ҳисобни тенглаштирди. 18-дақиқада Ҳакимов дублни расмийлаштирди. 34-дақиқада Собир Ҳамидов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда яна олдинга борган мезбонлар ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади. Шундан сўнг бекободликлар ўзида шижоат топиб, кетма-кет учта тўп киритишга ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ 90-дақиқада Аюбхон Нўъмоновнинг голи жиззахликларга уч очко тақдим этди.

Кейинчалик мазкур ўйин атрофида гап-сўзлар тарқалди. Сабаби "Сўғдиёна" бундан икки тур аввал ўз майдонида "Навбаҳор"ни айнан 5:4 ҳисобида мағлуб этганди. Айтишларича, бу учрашувлар ФИФАнинг эътиборини тортган ва беллашув ёзилган дискни сўраган.


"Сўғдиёна" 5:4 "Металлург"

Голлар: Жасурбек Хакимов (2, 18), Собир Ҳамидов (34, пенальтидан 56), Аюбхон Нўъмонов (90) — Шуҳрат Йўлдошев (5), Мурод Тошматов (59), Суннат Эрматов (77), Сардор Расулов (86)

"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Асилжон Бегимқулов, Илҳом Комилов (Александр Каблаш, 18), Вусал Магеррамов (Нодир Иброҳимов, 60), Суҳроб Бердиев, Сардор Эминов, Собир Ҳамидов, Орифжон Мамажонов, Аюбхон Нўъмонов, Рустам Аъзамов, Жасур Ҳакимов (Сардор Қаҳҳоров, 65)

Захира: Нодир Ашурматов, Акмал Абдураҳмонов, Ботир Каримжонов, Расул Ҳайитов

Мураббий: Даврон Файзиев

"Металлург": Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов (Сардор Расулов, 69), Маъруф Муродов, Шоҳназар Норбеков (Миртура Акбаров, 65), Мирғиёс Сулаймонов, Шуҳрат Йўлдошев (Суннат Эрматов, 60), Алишер Зиёвуддинов

Захира: Раҳим Раҳмонбердиев, Нозим Эсонов, Суннатилло Мамадалиев, Азиз Ибрагимов

Мураббий: Рустам Мирсодиқов

Огоҳлантириш: Суҳроб Султонов (55)

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" — "Металлург" ўртасидаги бугунги баҳс Зоминда 15:30 да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика