

"Болғаурарлар" эгалари Дэвид Салливан ва Дэвид Голд жамоанинг натижаларида қониқмаяпти ва Билич ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлаб юборишган.
"Вест Хэм" АПЛнинг кетма-кет 3 та учрашувида ғалаба қозона олмаяпти ва айни дамда 17-ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, Билични ёмон трансфер сиёсатида айблашмоқда.
Агар Билич истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини Руди Гарсия ("Марсель"), Эдди Хау ("Борнмут"), Рафаэль Бенитес ("Ньюкасл") ёки Роберто Манчини эгаллаши мумкин.



