Биласизми? "Навбаҳор"нинг 5 нафар футболчиси "Шўртан"га қарши ўйнай олмайди!

Narzulla Saydullayev
18 апр 2014, 22:19
Эртага Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтади.
Жумладан олий лига вакили "Навбаҳор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Мазкур бўлажак баҳсда наманганликлар таркибида жиддий йўқотишлар бўлиб, Дониёр Усмонов, Темур Яфаров, Раҳматулло Бердимуродов, Азим Аҳмедов ҳамда Элёр Жаҳонов эртага Кубок учрашувида майдонга туша олмайди. Бунга сабаб "Навбаҳор" футбол клуби ПФЛга бу йилги мавсум учун бадал пулини тўлиқ тўламаган. Бу борада ПФЛ клубни шу кунгача бир неча маротаба оғзаки огоҳлантириб келган. Аммо амалда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмаганидан сўнг "Шўртан"га қарши кечадиган баҳсга асосий таркибнинг 5 нафар ўйинчисини майдонга тушишини тақиқлаган. Шунинг учун юқорида номлари келтириб ўтилган футболчилар жамоа билан Ғузорга бормаган.

Мазкур чорадан кейин ҳам "Навбаҳор" клуби бадал пулини ПФЛ ҳисоб рақамига ўтказиб бермаса кейинчалик бундан-да жиддий чоралар кўриши тайин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›