UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  0 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  43 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти Янгиликлар

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти

Теглар :  Виторино Илтон
Тиббиёт ва технологияларнинг ривожланиши футболда ёш чегарасини юқорига кўтаряпти.

Тез орада 40 ёшга тўладиган Златан Ибрагимович кўрсатаётган ўйин даражаси, тўхташ нималигини билмаётган Роналду ва Месси, "Йокогама" билан шартномасини узайтирган 53 ёшли Кацуйоси Миура  ҳақида биласиз.

Бугун Франция чемпионатида тўп тепаётган энг қари футболчи ҳақида маълумот берамиз. Бу — "Монпелье" сардори Виторино Илтон ҳисобланади. У 1977 йилда Бразилия пойтахтида туғилган. "Шапекоэнсе" тарбияланувчиси Европага кўчиб ўтганига 19 йил бўлди. Дастлаб, Швейцария чемпионати, кейин Франция 1-лигасининг "Бастия" ва "Ланс" клубларида тўп тепган Илтон учун 2008 йилда "Марсель" раҳбарияти 5 млн евро тўлади. "Олимпик"даги 3 йиллик фаолиятидан кейин "Монпелье" таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилган Виторино ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда. У Франциянинг 2 карра чемпиони ҳисобланади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 та ўйинда майдонга тушиб, умумий 727 дақиқа ҳаракатланган. Бразилиялик марказий ҳимоячининг "Монпелье" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Илтон ўтган йилнинг сентябрь ойида Лига 1 да майдонга тушган сўнгги 64 йилдаги энг кекса футболчига айланган эди. Агар томонлар ўртасидаги ҳамкорлик яна 6 ойга узайтирилса, бутун чемпионат тарихидаги рекорд янгиланиши мумкин.

Маълумот учун,  қариялар рўйхатининг 2-поғонасини "Марсель" дарвозабони Йоанн Пеле банд қилиб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика