

"Монпелье"нинг 43 ёшли тажрибали ўйинчиси асосий таркибда ўйннни бошлади ва у 81-дақиқада баҳсдан четлатилмагунга қадар ҳаракат қилди.
Илтон 1956 йилдан бери "Труа" форварди Роже Куртуа (44 ёш)дан сўнг энг ёши катта футболчи бўлди. Илтон ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Монпелье" - "Лион" ўйини 2:1 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига ҳал бўлди.


