Биласизми? Асрор Ғофуров “Сокеспор”да ўйнамоқда
14 дек 2015 11:11
Янгиликлар


Биласизми? Асрор Ғофуров “Сокеспор”да ўйнамоқда
1995 йилда таваллуд топган Асрор Ғофуров ёдингизда бўлса Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Манисаспор” клуби билан шартнома имзолаганди. Аммо унинг жамоаси кейинчалик 2-лигага тушиб кетгач, Ғофуров жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.
Бунга сабаб Туркия 2-лигасида хорижлик футболчининг иштирок этишига руҳсат йўқлигидир. Шунга қарамай “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси юртимизга қайтиб келишга ошиқмади. Аксинча ўша ерда ўзига бошқа жамоа топишга уринди. Сўнгги лаҳзаларга келиб эса Асрор 4-лига қатнашчиси “Сокеспор”га ўтди. Сентябрь ойидан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётган 20 ёшли футболчимиз билан суҳбатлашганимизда, 4-лигага ҳам эътибор у қадар паст даражада эмаслигини таъкидлади.
Асрорнинг яқин орадаги режаларидан бири тезроқ энг камида яна Туркия 1-лигасида иштирок этувчи жамоалардан бирига ўтишдир.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Ғофуров ўйнаётган 4-лигада 11-тур ўйинлари ортда қолди. “Сокеспор” эса 13та жамоа орасида 9-ўринни банд этиб турибди. Мусобақа эса келаси йилнинг май ойида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар