Бэйл: "Зидан - ақлли, хотиржам ва қойилмақом мураббий!"

Aslanov Jasurbek
12 май 2017, 17:51
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг феълини тасвирлаб беришга уринди.

"Бу мавсум бироз қийинроқ бўлди. Жиддий жароҳат олдим ва яқиндагина сафга қайтдим. Мавсумни яхши бошлагандим, лекин кейин 3 ой ўйнамадим.

Кўплаб футболчилар каби, ҳаммаси совринлар учун деган бўлардим. Фаолиятинг охирига етмоқда, сен орқага қарайсан ва ўз муваффақиятларингга баҳо берасан. Шахсан мен учун бу мени доимо олдинга чорлайди.

Зинедин Зиданни уч сўз орқали тасвирлаш? У ақлли, хотиржам ва қойилмақом мураббий!" - дейди уэльслик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›