"Бетис" устози ЛаЛигада 16 йилдан буён ҳеч қайси мутахассис бажара олмаётган ишни уддалади

Eldor Akmurzayev
19 май 2019, 22:30
«Бетис» Испания чемпионатининг 38-турида «Реал»ни сафарда мағлубиятга (0:2) учратиб, мусобақани 10-ўринда якунлади.

«Бетис» бош мураббийи Кике Сетьен биринчи даврада «Барселона»ни ҳам ўз майдонида (3:4) таслим қилишга эришганди. Шу тариқа, Сетьен 16 йил ичида бир мавсумнинг ўзида Испаниянинг икки гранд жамоасини мехмонда мағлуб этган илк мутахассисга айланди. Сўнгги марта бу каби ўзига хос натижа 2002/03 йилги мавсумда «Мальорка» жамоаси томонидан қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta