UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар кун ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  5 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди” Янгиликлар

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”

Болгариялик собиқ форвард Димитар Бербатов “Реал” сардори Серхио Рамосга маслаҳат берди.

“Серхио Рамоснинг келажаги борасида кўплаб тахминлар билдирилмоқда. У клуб билан ҳали ҳам янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамос 34 ёшда ва балки шу туфайли улар бир тўхтамга келолмаётгандир. Клуб бир йиллик, Рамос эса икки йиллик шартномани хоҳламоқда.

Ишончим комилки, агар Рамос “Манчестер Юнайтед”дек клубга ўтишни истаса, бу ўзи учун яхши бўлар эди. У зўр формада, ҳали ҳам жаҳон даражасидаги ҳимоячи ҳисобланади ва фикримча, юқори савияда ўйнашда давом этишни истайди. 36 ёшли Тьяго Силва АПЛга ўтиш ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлади ва ҳозирча бразилияликда барчаси ижобий кечмоқда. Бироқ, мен Рамосни “Реал” ўйинчиси сифатида кўрмоқдаман ва клуб у билан келишиб олади деб ўйлайман. Агар у кетса, бундан ҳайрон бўламан, аммо бу юз берса, мазкур ҳимоячи кўплаб клублар кўз остидалигига аминман”, дейди Бербатов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика