Бербатов: "Коутиньо МЮга керак эмас"
29 май 2020 21:28
Янгиликлар
Бербатов: "Коутиньо МЮга керак эмас"
"Барча мухлислар унинг "Барса"да ўзини кўрсатишига ишонганди, аммо ундай бўлмади. Баъзида олдинга ҳаракатланиш учун ортга қадам ташлаш керак бўлади. Унинг бошқа жамоага ўтиши аниқ бўлган, унга мураббий ишончи керак, барчаси Филиппенинг атрофида қурилиши ва унга эркинлик тақдим қилиниб, ўзига топшириш керак.
Айримлар унинг "Юнайтед"га ўтиши мумкинлигини айтишяпти. Коутиньонинг "Ливерпуль"да ўйнагани МЮга ўтмаслигига далолат беради, умуман олганда Коутиньо "Манчестер Юнайтед"га керак эмас.
Бруну Фернандеш унга жуда ҳам ўхшайди. У ростдан ҳам кўп нарсаларни ваъда қила оладиган футболчи, шу боисдан энди Коутиньо билан шартнома имзолашдан маъно йўқ.
Погба қайтмоқда, Фернандеш шу ерда, МакТомини ҳам яхши футболчи. Таркибда ижрочилар кўп. Коутиньо эса бу ерда ортиқча", - деди Бербатов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар