

34 ёшли ҳужумчи мушакларида муаммоларга дуч келмоқда. Унинг тиббий кўрикдан ўтиши кейинроққа қолдирилди. У бўлажак "класико"ни ўтказиб юбориши мумкин, аммо унинг ўйинга қайтиш имконияти сақланиб қолмоқда.
Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Менди эса майдонга туша олмайди. Унинг мушак тўқималари шикастлангани боис 10-15 кун сафга қайтмайди.
21 март куни Испания Ла лигасининг 29-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.



