

"Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг вакили ҳисобланган Карим Жазири, франциялик футболчи FIFPro талқини бўйича йилнинг рамзий термасига киритилмаганидан қаттиқ норози.
"Бенземани йилнинг энг яхши 11 футболчиси қаторига қўшмаслик – футболга нисбатан кўрсатилган ҳурматсизликдир.
Аммо биз яхши биламиз, ФИФАни футбол барча нарсадан камроқ ташвишга солади ва бундай ҳолат анчадан буён давом этади", – ёзади Карим ўз твиттерида.




