Бензема: "Асосий ва заҳира ўйинчиларимиз орасида фарқ йўқ"

Tolibjon Qosimov
16 сен 2017, 12:52
"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубининг кучи ҳақида айтиб ўтди.

"Жамоада анчадан буён бирга ўйнаётган 6-7 нафар тажрибали футболчи бор, бизда шунингдек ёш ўйинчилар ҳам бор. Биз фаолиятимиз давомидаги энг зўр дамларни ўтказяпмиз. Бизда асосий ва заҳира ўйинчилар орасида фарқ йўқ - ҳамма бирдек яхши. "Реал" - футбол ва соврин томондан мен ўйнаган энг яхши жамоа", - дея Бенземанинг сўзларидан иқтибос келтирди "marca.com".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com