Бензема "Ал Иттиҳод"дан кетишни илтимос қилди
24 янв 2024 01:15
Янгиликлар
Олдинроқ франциялик футболчи 17 кун давомида "Ал Иттиҳод" ихтиёрида бўлмагани клубдагиларни жумбушга келтиргани борасида маълумотлар тарқаган ва шу сабабли уни йиғинлардан четлатганди. Карим Бенземанинг яқинлари эса форвард Маврикийдаги тўфонлар сабабли Саудияга бора олмаётганини маълум қилишганди.
Футболчи раҳбариятдан "Ал Иттиҳод"дан вақтинча кетишни ва Саудиянинг бошқа клубига ижарага берилишини илтимос қилган.
Бензема "Ал Иттиҳод"да босим остида ўзининг энг яхши қирраларини кўрсата олмаётганини сабаб қилиб кўрсатган.
Форвард ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 15 ўйинда қатнашиб, 9 гол ва 5 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар