UZ

Сўнгги янгиликлар

Бенитес: "Ливерпуль"нинг асосий ютуғи - мухлислари" Янгиликлар

Бенитес: "Ливерпуль"нинг асосий ютуғи - мухлислари"

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Рафаэль Бенитес ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг характери шундай - ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоанинг тизими ўрнатилади. Бунга бир соат вақт кетса-да.

Асосийси - футболчилар қўрқмаслиги ва шошилмаслиги керак. Уларга концентрация борасида ишлов бериш керак.

Афсуски, "Ливерпуль" ўз мухлисларидан фойдалана олмайди. Бу ўйинни янада ёндириб юборарди. "Энфилд"даги мухлислар халқаро ўйинларда асосий фактор бўларди. Яъни, жамоанинг ғалабаларидаги асосий фактор мухлислар орқали келарди. Энди футболчилар юрагини ёндириши керак", - деди Бенитес.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика