UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  3 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9

"Бенфика"нинг сўнгги 10 йилдаги ажойиб бизнеси Янгиликлар

"Бенфика"нинг сўнгги 10 йилдаги ажойиб бизнеси

Кеча тунда Европада қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Охирги кундаги энг катта келишув "Бенфика" ва "Челси" ўртасида амалга оширилди.

Янги ўйинчиларни сотиб олишда тўхташ нималигини билмаган "Челси" ва унинг янги хўжайини Тодд Боули кеча ҳам қатордан қолишни истамади. Клуб "Бенфика"нинг аргентиналик марказий ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес учун унинг шартномасида кўрсатилган суммани тўлашга рози бўлди. Камига эҳтимолий бонуслар ҳам бор.

"Челси" "Бенфика"га 121 млн евро тўлайди. Бу АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Боули охири рекордни урди. Бундан олдинги рекорд Жек Грилишнинг "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га ўтиши бўлганди.


Қизиғи, "Бенфика" Энцони ёзда "Ривер Плейт"дан бор йўғи 10 млн еврога сотиб олганди. Ярим йилда 110 млн фойда, лекин португалияликлар бу сумманинг ҳаммасини ўзлари олишмайди. Энцонинг шартномасига кўра, "Челси" тўлайдиган сумманинг 25 фоизини унинг олдинги клуби "Ривер Плейт" олади.

Шу ўринда "Бенфика"нинг 2012 йилдан бери сотган энг қиммат ўйинчилари 10талигини келтириб ўтамиз.

1. Жоау Феликс ("Атлетико"га, 2019) - 135.5 млн доллар

2. Энцо Фернандес ("Челси"га, 2023) - 130.4 млн доллар

3. Дарвин Нуньез ("Ливерпуль"га, 2022) - 84.8 млн доллар

4. Рубен Диаш ("Манчестер Сити"га, 2020) - 75.9 млн доллар

5. Эдерсон ("Манчестер Сити"га, 2017) - 42.4 млн доллар

6. Аксель Витсел ("Зенит"га, 2012) - 42.4 млн доллар

7. Раул Хименес ("Вулверхэмптон"га, 2019) - 40.3 млн доллар

8. Нелсон Семеду ("Барселона"га, 2017) - 37.8 млн доллар

9. Виктор Линделёф ("Манчестер Юнайтед"га, 2017) - 37.1 млн доллар

10. Ренато Саншеш ("Бавария"га, 2016) - 37.1 млн доллар.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика