"Бенфика" президенти матбуотда Фелишнинг нархини эълон қилди
09 июн 2019 11:14
Янгиликлар
"Бенфика" президенти матбуотда Фелишнинг нархини эълон қилди
"Бенфика" президенти Луиш Филипе Виейра ярим ҳимоячи Жоау Фелишнинг жамоадан кетишига қарши эмас.
"Биз барчамиз келишган ҳолда Фелишни 120 миллион евродан камига сотмасликни келишиб олдик. Футболчининг ўзи эса кетишни истамоқда. Аммо биз унинг қолиши учун ҳаракат қиляпмиз. Унга бир неча таклифлар бўлди. Аммо биз уни яна бир мавсум ўзимизда ушлаб туришни ўйлаяпмиз", - деди Виейра.
Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги айтилганди.
Фикрлар