"Бенфика" ҳакамни сотиб олишда айбланмоқда
16 фев 2022 15:44
Янгиликлар
Лиссабоннинг "Бенфика" клубида ҳакамни сотиб олгани айблови билан қуйи лигага равона бўлиш еҳтимоли бор.
Манбага кўра, Португалия прокуратураси ва полицияси "Бенфика"нинг IT-компания ҳисобига 1,9 миллион евро миқдоридаги пул ўтказмасини текширмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу компаниянинг сохта эканлигини, аслида суммани "Бенфика"нинг учта ўйинида ишлаган ва учрашувларни жуда зиддиятли тарзда бошқарган ҳакам Бруну Пайшау олганини гумон қилишмоқда.
Агар клубнинг айби исботланса, "Бенфика" қуйи лигага тушиб кетиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, "Бенфика" Португалиянинг энг совриндор клуби ҳисобланади. "Бургутлар" 37 марта мамлакат чемпиони бўлишган ва икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар