Бенатия Италия Суперкубогида иштирок этмайди
13 янв 2019 14:07
Янгиликлар
Бенатия Италия Суперкубогида иштирок этмайди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳимоячи Мехди Бенатия "Милан"га қарши учрашувда майдонга туша олмаслигини эълон қилди.
"Қизиб олиш пайтида Мехди қорин бўшлиғида оғриқ ҳис қилди. Маълум бўлишича, футболчининг қорнида бироз яллиғланиш бор. Шунинг учун, Италия Суперкубогида биз унинг хизматларидан фойдалана олмаймиз", — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia нашри.
"Ювентус" - "Милан" ўртасидаги Италия Суперкубоги 16 январь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар