ПСЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Фенербахче"да давом эттириши мумкин

Alisher
26 авг 2019, 17:22
Ҳужумчи Ҳатем Бен Арфа "Фенербахче" қизиқишлари доирасида.

Турк клуби франциялик ўйинчига 3 йиллик шартнома ва бир мавсумга 2,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

32 ёшли Бен Арфа ўтган мавсум "Ренн" шарафини ҳимоя қилган ва 41та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.

Футболчи "Ренн"дан ташқари "Лион", "Марсель", "Ньюкасл", "Халл Сити", "Ницца" ва ПСЖ клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2007-2015 йиллар давомида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport