

"Сантос" клуби 67 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади. Томонлар музокараларнинг дастлабки босқичини ўтказишди, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Мураббийнинг сўнгги иш жойи "Лидс" бўлган эди. У Англия клубида 2018-2022 йилларда ишлади.
"Сантос" жорий мавсум Бразилия А Сериясида 34 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.



