Белотти 67 йил олдинги натижани такрорлади

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017, 15:01
"Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти навбатдаги ажойиб натижа қайд этди.

Кеча "Кротоне"га қарши ўйининг 66-дақиқасида Белотти пенальтидан гол урди ва мавсумдаги голлари сонини 25тага етказиб олди. Шу тариқа, италиялик футболчи клубнинг собиқ вакили Бенжамин Сантоснинг натижасини такрорлади.

Эътиборлиси Сантос 1950 йилда бир мавсумда "Торино" сафида 25та гол урган. Яъни Белотти 67 йилдан буён қайд этилмаган натижага эришди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›