Беларусь клублари ўртасидаги беллашувни манекенлар томоша қилди
09 апр 2020 01:45
Янгиликлар
Беларусь клублари ўртасидаги беллашувни манекенлар томоша қилди
Бугун, Беларусь Кубоги ярим финали доирасида Брестда ўтган мезбон “Динамо” ҳамда “Шахтёр” (Солигорск) илк учрашувни (2:0) ноодатий мухлислар кузатиб боришди.
Брестликлар илк марта виртуал чипталар сотувини йўлга қўйишди. Стадион трибуналарининг бир қисмига эса ҳақиқий ишқибозлар ўрнига манекенлар жойлаштирилди ва уларга клуб мухлисларининг расми қўйиб чиқилди. “Динамо” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, виртуал чипталар сотувидан тушган маблағнинг маълум қисми мамлакатда коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилинади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар