

"Энергетик-БГУ" Беларусь чемпионатининг янги мавсумидаги илк ўйинини БАТЭга қарши ўтказади.
Эътиборлиси, очилиш учрашувида мезбонлар таркибида ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаровлар тўп тепишади.
Беларусь клуби Жасур Яхшибоевни мавсум сўнггига қадар ижарага олган бўлса, Шаҳбоз Умаров билан ҳам мавсум сўнггига қадар шартнома имзолаган.
"Энергетик-БГУ" ва БАТЭ жамоалари ўртасидаги Беларусь чемпионатининг янги мавсум очилиш ўйини Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.




