Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов - 2-турнинг энг яхши футболчиси!
05 апр 2022 10:15
Янгиликлар
Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов - 2-турнинг энг яхши футболчиси!
"Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов Беларусь футбол федерацияси талқинига кўра 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдихолиқов мазкур турда "Торпедо-БелАЗ" билан баҳсда дублга эришди ва 1та голли пас берди.
Бобир Абдихолиқовнинг "Торпедо-БелАЗ"га қарши ўйиндаги статистикаси қуйидагича бўлди:
2та гол
6та зарба
4та аниқ зарба
1та голли узатма
12та аниқ пас
9та яккакурашда ғолиб чиқди
6 марта рақибдан тўпни олиб қўйди
Маълумот учун, Бобир Абдихолиқов 1-турда "Витебск"ка қарши баҳсда ҳам 2та гол урганди. 2та ўйиндан кейин Абдихолиқов ҳисобида 4та гол ва 1та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар