UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Бектемир Абдуманнонов: "Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Олимпия терма жамоасига чақиришса, ишончни оқлайман" Янгиликлар

Бектемир Абдуманнонов: "Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Олимпия терма жамоасига чақиришса, ишончни оқлайман"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Бектемир Абдуманнонов сайтимизга интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...

- Чиройли ва қизиқарли баҳс бўлди. Бугун омад бизга кулиб боқди. Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Рақиб ҳам бугун анча яхши ўйин намойиш этди, аммо биз майдонда кучлироқ эдик. Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Олға, "Андижон"! Олға, "Ультрас Бургут"!

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу омадсиз серияга нима сабаб бўлди?

- Ҳа. Мавсумни жуда яхши бошладик, аммо кейинчалик муаммоларга дуч келдик. Ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бўлди. Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилдик.

- "Гол+пас" тизими бўйича Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турибсиз. Ушбу натижа сизга қўшимча жавобгарлик юкламоқдами?

- Бундай статистика қайд этаётганимга Яратган сабабчи. Мен фақатгина меҳнат қилмоқдаман. Энг муҳими, ҳар бир учрашувда жамоага кўпроқ фойда келтиришни истайман. Гол ва ассистларни янада кўпайтиришга ҳаракат қиламан. Ҳозир яхши спорт формадаман. Олимпия терма жамоасига чақиришса ва менга имкон беришса, ўзимни кўрсата олишимга ишонаман.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика