UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  7 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  8 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди Янгиликлар

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди

Олдин режалаштирилганидек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари иккинчи ўқув-машғулот йиғинини ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бошлашди.
Янги йил байрами муносабати билан кичик таътилга чиққан ўйинчиларнинг барчаси мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Раҳбарият томонидан берилган маълумотларга кўра бу йилги мавсумда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Ўз навбатида бекободликлар сафида тўп суриш истагидаги футболчилар ҳам Тошкент вилояти индустриал марказига ташриф буюрган. Бироқ Аюбхон Нўъмонов ҳамда Руслан Вагаповлар билан шартномани расмийлаштиришга иккала томон ҳам шошилмаяпти. Сабаби “Металлург” жамоаси ҳали футболчилари билан ўтган йилги ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга ошириб улгурмаган. Шу боис шартнома тузишга кўрикдаги ўйинчилар шошилишмаяпти десак, муболаға бўлмайди. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича Янги йил арафасида солиқ тўловлари бўйича қарзлар тўлаб бўлинган. Энди навбат футболчилар ҳамда мураббийлар билан ҳисоб-китоб ишлари. Ундан кейин албатта жамоага қўшиладиган ва уни тарк этадиган ўйинчилар билан боғлиқ масалалар ҳам узил-кесил ойдинлашади.

Бу йил “Металлург”ни бир қатор фахрий ўйинчилар тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматов билан Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоаси қизиқаяпти. Ўтган мавсум сермаҳсулликда Нурматовдан қолишмаган Суннатилла Мамадалиев ҳам хориж клубларидан бирига кўрикка кетган. Жамоа ўзгаришлар ҳақида мухлисларимизга тез орада яна маълумотлар бериб борамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика