UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Беҳзод Шамсиев: "Про лигада жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин" Янгиликлар

Беҳзод Шамсиев: "Про лигада жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин"

Жорий мавсум Про лигада дебют қилаётган "Олимпик" жамоаси қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини қозона олди.

Жамоа қайд этаётган натижалар ва намойиш қилаётган ўйин ҳам кўпчиликка манзур келяпти, десак муболаға бўлмайди. Бу борада жамоа сардори Беҳзод Шамсиев ҳам сўзларимизга қўшилган ҳолда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бешта тур ортда қолди. Шундан келиб чиқиб Про лига баҳслари ҳақида нима дея оласиз?

- Про лига жорий йилда анча ўсишга эришди, деб ўйлайман. Олдинга силжиш кузатилди.  Кубок баҳсларига ҳам эътибор берган бўлсангиз Про лига жамоалари Суперлига клубларига яхшигина бошоғриқ бўла олди. 9та жамоанинг ҳар бири элитага чиқишга ҳаракат қилади. Ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўриш керак. Чунки жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин.

- "Олимпик" жамоасига келиш тарихи қандай бўлган?

- Бу жамоага келишимга асосий сабабчилардан бири Тимур ака Кападзе ҳисобланади. "Пахтакор"га ҳам шунчалик тарбиялагани учун раҳмат айтаман. Жамоада мен тўп тепадиган позицияда рақобат кучли эди. Менга эса ўйин амалиёти керак бўлгани учун "Олимпик"га ўтишга рози бўлдим. Клубда шароитлар жуда яхши. Мен билган мураббийлар фаолият олиб бормоқда. 

- Про лигада "Олимпик" учун асосий рақобатчи жамоалар кимлар?

- Асосий рақобатчи жамоалар "Бухоро", "Нефтчи" ва "Динамо"ни айта оламан. Уларнинг даражаси Суперлига клубларидан қолишмайди. Таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Уларнинг орасига "Хоразм"ни ҳам қўшишим мумкин. 

- Жамоада ички муҳит қандай?

- Ҳаммаси яхши. Мураббийлар ва футболчилар орасида муносабат аъло даражада. Қийин вазиятларда бир-биримизга ёрдам беряпмиз. Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика