"Байер" спорт директори "Челси"да иш бошлашга яқин

Sherzod Nurmatov
1 окт 2022, 17:14
Музокаралар якуний босқичда.

"Челси" "Байер" вакили Тим Штейдтенни клуб спорт директори лавозимига муносиб номзод деб топди.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, Штейдтен билан музокаралар ижобий ривожланмоқда. 43 ёшли германиялик мутахассис статистик таҳлил билан ишлаши туфайли "Челси" эътиборини тортган.

Лондон клуби Қатарда 20 ноябрь куни старт оладиган ЖЧ-2022 бошланишидан олдин спорт директорини тайинлашга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›