"Байер" клуб тарихидаги энг яхши стартни амалга оширди

Omonjon To`xtamirzayev
30 окт 2023, 15:18
"Байер" Германия чемпионатининг 9 туридан кейин 25 очко жамғарди.

"Opta" порталининг маълумотларига кўра, бу Бундеслигада клуб тарихидаги энг яхши старт. Шунингдек, леверкузенликлар дастлабки 9 турдаги голлар бўйича ҳам клуб рекордини янгилашди (27 та).

Хаби Алонсо — "Байер" Бундеслигага чиққанидан (1979 йилдан) буён қаторасига 8 та расмий ўйинда ғалаба қозонган клуб тарихидаги биринчи мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›