UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бунёдкор" жамоаси раҳбари Бахтиёр Бобоев ва футболчи Анвар Ғофуров иштирок этди.


"Финални нейтрал майдонда ўтказиш бу тўғри иш. Лекин финални қайсдир шаҳарга беришдан олдин, шаҳарнинг инфраструктурасига ва қулайликларига эътибор бериш лозим. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада бизни қониқтирадиган шароитлар яратилмаган. Умуман финалга жиддий ҳозирлик кўрдик. Эртага ўзимизни режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги йўқотишларга келадиган бўлсак, Жавлон Иброҳимов жароҳати сабаб финални ўтказиб юборади", - дея гап бошлади Бахтиёр Бобоев.

 

- ОЧЛга йўлланма олиш учун энг яхши йўл эртанги баҳсда ғалаба қозониш. Буни футболчилар қанчалик тушуниб туришибди?

- Ўринли савол бўлди. Албатта биз чемпионатни бой бериб қўйдик. Эртанги ўйинда ютадиган бўлсак, бу бизга ОЧЛга йўлланма беради. Бу нарсани барча футболчилар тўғри тушуниб туришибди. Жамоадаги футболчилар бир неча йиллардан буён бирга тўп суришади ва уларга ортиқча ниманидир айтиш, ўқтириш шарт эмас. Мотивация етарли даражада. Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун курашишади.


- "Насаф" грандларга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" ҳам "Пахтакор" билан иккинчи "план"да ўйнаганди. Эртага жамоадан қандай ўйин кутмоқдасиз? Кейин Воҳид Шодиев "Насаф" учун хавфли ҳужумчи ҳисобланади. Сўнгги пайтларда эса Шодиев "Бунёдкор"нинг асосий таркибидан тушиб қолмоқда...

- "Насаф"ни ҳурмат қиламан. Бу жамоани яхши биламан. Бу жамоадаги кўплаб футболчиларни яхши танийман. Масалан "Машъал"да ишлаганимда Элдорбек Суюнов ўз қўл остимда катта бўлган. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар вақти келиб ҳимоявий, керак бўлса ҳужумкор ўйнашади. Улар вазиятдан келиб чиқиб ҳар хил тактика асосида ўйнашади. Шодиев масаласига келадиган бўлсак, у захирада ўтириб қолгани йўқ. Воҳид Шодиев жароҳати сабаб бироз муддат сафдан чиққанди. Лекин футболчимиз жароҳатидан тикланганидан сўнг уни майдонга туширмоқдамиз. Воҳид Шодиевнинг хизмати доим бизга керак. 


Анвар Ғофуров: "Насаф"да яхши футболчилар йиғилган. Ҳар бир футболчиси яхши ўйнайди ва рақиб жамоа сифатида яхши шаклланган. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Эртага биз "Насаф"дан кучлироқ эканлигимизни ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика