UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  25 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  0 18:45"Андижон" – "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  17 18:20Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  13 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  85 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  8 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди"

"Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Тўғриси айтсам жуда ҳам аламли мағлубият бўлди. Ўйин жанговор тарзда ўтди, мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Ҳимояда кўпроқ ўйнасак ҳам қарши ҳужумларда гол уришга интилдик. Дуранг бизни қониқтирса ҳам охиригача ғалабага умид қилдик. Шу сабабли ҳам Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Бугун ҳар иккала жамоа посбонлари яхши ўйнашди. Рақиб дарвозабони Александр Лобанов бир-иккита хавфли зарбалардан сўнг тўпни қайтарди", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Очиғи ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман".

"Бугун фақат Шаҳбоз Эркиновни ҳужумда тушурдим. Качурга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Шунчаки рақибга қараб битта ҳужумчи билан ўйнадим. Мансур Саидов ва Бобур Акбаров захирада қолдирилди. Дилшод Жабборовнинг тайёргарлиги яхши бўлгани учун унга ишондим. Жароҳатидан энди қутулган Азим Аҳмедов бугун марказда жуда фаол ўйнади".

"Осиё ўйинларида Саудия Арабистонига қарши баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Бундай ҳолатларда жавоб тўпи киритишнинг имконияти қолмайди. Бугун худди шундай ҳолат такрорланди..."

"Мавсум якунига кўра олтинчи ўринни олиш вазифаси ҳали олиб ташланмади. Охирги турга қадар шу ўринга чиқиш учун ҳаракат қилаверамиз".

"Агар менинг терма жамоада ишлашим "Навбаҳор"га қандайдир салбий таъсир кўрсатса раҳбалар ва мухлисларнинг истагини ҳам инобатга оламан ва бошқа мураббийга топшираман. Лекин клуб учун боримни беришга тайёрман. Бу ерда ишлаш маъсулиятли ва шарафли деб ҳисоблайман".

"Андижон"га қарши ўтган ўйиннинг дискини кўриб чиқдим. "Сўғдиёна" билан баҳс эса тасвирга олинмаганини айтишди. Жиззах клуби билан алоқага чиқиб дискни қўлга киритмоқчиман. Бизни жамоада ўйинни сотадиган футболчи йўқ. Агар худо сақласин шундай футболчи борлигини билиб қолсам уни халқ олдига чиқариб барча айбини бўйнига қўяман".

"Бугун кучли жамоа ғалаба қозонди, сабаби омад кучлиларга кулиб боқади. Биз 5-6та ўйинда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Балки бизга куч етишмаётгандир, балки эътибор етишмаётгандир".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика