UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  0 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  1 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   12 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  41 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   37 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  54

Бахтиёр Ашурматов: “Мағлубиятдан кейин мураббий айбдор бўлади” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Мағлубиятдан кейин мураббий айбдор бўлади”

“Бухоро” – “Андижон” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳамма кўрди, бугун мезбонлар ўйинда устунлик қилди. Шу боис улар ишончли ғалабага эришди. Афсуски бизнинг йигитлар ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларни бажара олмади. Хатолар эвазига тезкор голлари ўтказиб юбордик. Натижада мағлубиятга учрадик – дея гап бошлади Бахтиёр Аъзамович.

- Ҳа, ўтган йили “Навбаҳор” жамоаси билан келганимда, “Бухоро”ни мағлуб этиб қайтгандик. Биласизми ўша пайтда “Навбаҳор” яхши курашчан жамоа сифатида шакллантириш учун вақт етарли бўлганди. Юқори босқичга чиқиб боргандик. Ҳозир эса “Андижон”ни ҳам шакллантириш учун вақт керак. Бугунги мағлубиятдан кейин ҳеч қандай баҳона қидирмоқчи эмасман. Жамоа мағлубиятга учради. Демак бунга шахсан мен мураббий сифатида айбдорман. Балки таркибни танлашда хатолик бўлгандир. Энди йўл қўйилган хатоларни кўриб чиқиб, бу борада ишлаймиз. Жамоани тезроқ юқори савияга олиб чиқишимиз лозим.   

- “Бухоро” жамоаси ҳақида эса ишонч билан айта оламанки, ўтган мавсумдагига нисбатан бу йил таркиби сезиларли равишда кучайган. Бу борада ҳозирги кунда “Бухоро”ни таркиб бўйича “Пахтакор” ва “Бунёдкор”дан кучсиз демаган бўлардим. Уларнинг олдига бу йил чемпионлар лигасига чиқиш вазифаси қўйилган. Бу вазифани улар уддалаши мумкин. Чунки “Бухоро”да тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродовнинг роли билиниб турибди. Ўйин ҳам яхши шаклланган. Шунинг учун ишонч билан бемалол айта оламанки, бухороликлар шу йилнинг ўзида етакчи жамоалар қаторига қўшилади.  Уларнинг “Олмалиқ” ва “Пахтакор”га қарши ўтказган ўйинларини кўриб чиққандик. Шунда улар яхши таассурот қолдирди. Ўйин борасида ушбу рақибларига ҳам етарлича ташвиш туғдира олган.

-Бугун мезбонлар кучли ўйнади. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, футболчиларим жуда бўш ўйин кўрсатишди. Бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар содир бўлди. Айтайлик ҳисоб 3:1 кўринишда бўлганида Алишер Шоғуломовда гол уриш учун имконият бўлганди. Тўғриси, ҳозир алоҳида бир футболчини айбдор қилиб кўрсатиб ўтмайман. Бугун бутун жамоа ёмон ўйнади.  

- Узоқ йўл босиб келиб, бизни бугунги учрашувда стадионда қўллаб-қувватлаб турган ва умуман ашаддий ишқибозларимидан мағлубият учун узр сўрайман. Энг асосийси ҳозиргача маҳаллий мухлислар бизга ишонч билдиришмоқда ва қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз учун қўллаб-қувватламоқда. Қолаверса раҳбарият ҳам бизни қўллаб-қуватлаб келмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика