UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  7 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги АГМК - "Пахтакор" (3:1) учрашувидан сўнг Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган водий аҳлига раҳмат айтаман. Майдонда ўйнаган футболчиларим ва захирада қолган футболчиларим билан фахрланаман. Финалда тан олиш керак кўплаб мутахассислар ва мухлислар АГМКга ишонишмаганди. Йигитлар майдонда борларини бериб ўйнашди. Бугунги ўйин уларнинг фаолиятидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлиб қолади. Жамоамиз раҳбариятига раҳмат айтаман", - дейди Ашурматов.

"Энг асосийси ғалаба қозондик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Йован Жокич.

- АГМК кейинги йил Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Сизнинг клуб билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган?

- Шартномам йил охирида тугайди, агар яхши жамоа туза олсак шартномани узайтириш борасида музокара ўтказамиз деб келишиб олгандик. Олдинда Суперлиганинг 5та тури бор. Мана шу баҳсларни муносиб ўтказиб олсак кейинги тақдирим борасида раҳбарият билан гаплашамиз.



- АГМК футболчиларига кубок финалида ғолиб чиқишгани учун қанча мукофот пули берилиши ҳақида гап-сўз бўлдими?

- Очиғи айтаман финалдан олдин йигитлар майдонга янги тарих яратиш учун чиқишди. АГМК шарафи учун ўйнашди. Ўйиндан олдин футболчилар бу мавзуни очишмади ҳам, биз кубокда ғолиб бўлдик. Энди ўйинчиларни муносиб рағбатлантириш раҳбариятга боғлиқ.

- Ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида Ўзбекистон кубогини қўлга киритган иккинчи инсон бўлдингиз. Биринчиси Миржалол Қосимов эди.

- Бу статистикани ўйиндан олдин кўргандим. Миржалол Қўшоқовичнин йўлини берганидан хурсандман. Очиғи футболчи сифатида кубок ютишдан кўра мураббий сифатида ютиш жуда оғир. Сабаби мураббий бўлиб бутун жамоага жавоб берасиз.

- Ҳакамларага эътирозингиз йўқми?

- Ғалаба қозонган бўлсак қандай эътироз бўлиши мумкин (кулади). Ҳакамлар бугун яхши ишлашди, "Пахтакор"нинг салобати босгани йўқ.

- Учрашувдан олдин АГМК келишилган ўйинда ютқазиб беради деган гап-сўзлар бор эди. Мана шундай гап тарқатиб юрганларга нима деган бўлардингиз?

- Бундай гап-сўзлар бор эди. Худога шукур майдонда юзимиз ёруғ бўлди. Тўғри "Пахтакор" кучли, лекин ўйинда жамоаларнинг имконияти тенг. Бугун муносиб ўйин кўрсатиб, бизга ишонмаган одамларга майдонда жавоб бердик деб ўйлайман.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика