UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  4 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  24 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз"

Трансферлар ойнаси вақтида Суперлиганинг барча жамоалари қайноқ ҳаридларни амалга оширишмоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси ҳам ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилгани тайин. Эшитишимизга қараганда клуб "Пахтакор" футболчилари Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сиддиқовга қизиқиш билдирган. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин? Бу борада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Ҳозирча трансферларда фаол эмасмиз. Жамоамиздан Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Нуруллоев, Шодиёр Ҳожиматовлар кетишди. "Нефтчи"дан ижарага олинган Ҳожиматов биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун жамоасига қайтди. Биринчи даврани "Андижон"да ўтказган Ислом Абдуллаев жамоамизга қайтди. Лекин, "Андижон" клуби иккинчи даврада посбонимизни яна ижарага олмоқчи. Бу ерда иқтидорли дарвозабонни хоҳиш ва истагига қараймиз. Ислом жамоамизда қолса дарвозабонлар орасида рақобат кучаяди. Ким кучлироқ бўлса, ўша асосий таркибдан ўрин олади. 

Тўғри, трансферлар вақтида жамоамизга таклиф қилишни истаган футболчиларимиз бор. Лекин, катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз, турнир жадвалида яхши ўринларни олиш учун охиригача кураш олиб борамиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика