UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Бахтиёр Ашурматов: “Икки ўйинда 4 очко тўплашни мақсад қилгандик” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Икки ўйинда 4 очко тўплашни мақсад қилгандик”

Про лига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Турон” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

“Андижон” жамоасини Суперлигага йўлланма олиши билан табрикласак ҳам бўлади. Жамоа мухлислари “Андижон”ни Суперлига, ОЧЛда иштирок этишини кузатишга ҳақли. Биз ҳам йўлланма учун охиригача курашамиз. Ёмғирли ҳаво бўлишига қарамай, мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Мухлисларимизга шуни айтмоқчиманки, охирги турларга келиб вазиятимиз бироз қийинлашган бўлса-да, биз курашишда давом этамиз. Мақсадимизга эришамиз.

Иккинчи босқчида  ҳар бир баҳс қийин кечмоқда. Футболчиларга ҳам таъкидлаб ўтганман, бизнинг олдимизда бешта муҳим ва финалга тенг баҳс кутиб турибди деб. “Андижон” билан ҳам қийин ва муросасиз кураш кечди. Мезбонлар гол ўтказиб юборганидан кейин мувозанатни тиклашга эътибор қаратди. Ўйиндан олдин стандарт вазиятлардан ҳавотирга тушгандик. Барибир мезбонлар юқоридан келган тўп орқали ҳисобни тенглаштирди. Маматказин хавфли эканлигини билардик, унга алоҳида футболчи бириктиргандик. Футболчиларимиз ўйин давомида ўзларига юклатилган вазифани бажаришга интилишди. Ўйлайманки, бугунги ўйиндаги футболчиларимиз юқори баҳога лойиқ.

- Ўйиндан олдин дуранг натижага рози бўлармидингиз?

- Гапни очиғи, охирги турларда ғалаба қозона олмаётганимиз сабабли, дуранг натижа мағлубиятга тенг ҳисобланади. “Андижон” билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Кейинги ўйинимиз “Бухоро”га қарши сафарда бўлишидан келиб чиқсак, дуранг бир очко келтирди. “Бухоро” билан баҳс аввалида бизга қўшимча устунлик берди. Назаримда, дуранг ўйинга мос бўлди. Олдимизда 4 та муҳим ўйинимиз бор. Йўқотилган очколарни шу баҳслар орқали тўлдирмоқчимиз. 

- Захирадан майдонга тушганлар жамоа ўйинини қанчалик кучайтира олди?

- Ўйинга қўшилганлар яхши ҳаракат қилишди. Ибрагимов ва Абдунабиев ҳам. Лекин мен мураббий сифатида улардан кўпроқ нарса кутаман. Балки захирадан қўшилганлар янада яхшироқ ҳаракат қилишлари ҳам мумкин эди. 

- “Турон” бош мураббийига айланганингиздан кейин жамоа икки маротаба дуранг қайд этди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз кўпроғини кутгандик. Лекин бу футбол. “Турон”га қарши ўйнаётган жамоалар жиддий ҳаракат қиляпти. Ўйлашимча, биз икки ўйинда 4 очко тўплашимиз мумкин эди. “Машъал” билан баҳсда ғалаба қозонсак бўларди. Лекин ўша куни ўзимиз истаган ҳолат юз бермади. “Андижон” майдонида дуранг ўйнаш ижобий деб ҳисобласак бўлади. Ҳар ҳолда бу жамоа майдонида дуранг ўйнаш рақибларга осон бўлмаяпти. “Машъал” билан баҳсдаги натижа эса катта йўқотиш деб ҳисоблайман. 

- Про лига баҳсларини икки босқичга бўлиб ўтказилиши қанчалик ўзини оқлайди?

- Ҳар бир ўйин жанговар ва муросасиз кечиши сабаб оқламоқда. Мен жамоани қабул қилиб олганимда, “Турон” кўпроқ очколарини кучли бешталикдан пастдагиларга қарши ўйинларда қўлга киритган. Дейлик, “Янгиер”, “Арал Самали” ва “Зомин” билан баҳсларда кўпроқ очко тўплаган. Юқоридаги бешлик жамоаларига қарши ўйинларда кўпроқ очко йўқотган. Ўйлайманки, бу тизим тўғри. Ҳар бир ўйин қизиқ ўтмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика