UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  3 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Бахтиёр Ашурматов Мелиевнинг голини мўжизага қиёслади Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов Мелиевнинг голини мўжизага қиёслади

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинга ва биринчи голга муносабатингиз...

Тўғрисини айтганда, биринчи голни мўжизага қиёслаш мумкин. Қайта-кўрилганда ҳам аниқлаш қийин бўлаяпти. Биринчи таасуротда гол бўлгандек кўринди. Ўйин жараёнида бу вазият борасида хулоса чиқариш қийин эди. Ўша вазиятда Мелиевнинг ўзи ҳам гол бўлди деб ҳисоблади. Рақиблар ушбу голга эътироз қилишди. Биз энди такрорий вазиятни кўрмагунча бирон хулосага келишимиз қийин эди. Атай гол ўтказиб юбориш жудаям нотўғри иш бўларди. Лекин бугун йигитларимиз ўз меҳнатлари билан ғалаба мос ўйин кўрсатишди деб ўйлайман.

- Мўмин Мелиевнинг ўзи гол деб ҳисоблаяптими?

- Ўйин вақтида ундан сўраганимда гол деб айтди. Такрорий вазиятни ўзим биринчи марта кўрганимда голдек таасурот уйғонди. Яна кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз албатта. Энди фақат шу битта голни гапираверишимиз нотўғри бўлади. Ҳакам ўйин вақтида тезкор қарор қабул қилиши керак. Балки адашгандир, такрорий лавҳани каттароқ экранда кўрамиз. Ҳозир телефонда кўриб хулоса қилиш қийин бўлаяпти. Дарвоза тўри йиртилган бўлмаса, тўп қандай қилиб кирди, бунга ҳам хайрон қолдим. Бу вазият учун жамоамиз айбдор эмас деб ўйлайман, йигитларимиз ўз ишларини қилишди. Жамоамиз ҳалол футбол ўйнади. Агар ушбу гол дарвоза тўри ташқарисидан киритилган бўлса "Машъал" жамоасига албатта ачинаман ва навбатдаги ўйинларда фақат омад тилайман. Айтиш мумкин, ўйин бўйича барибир жамоамиз устунроқ эди. Биз тобора голга яқинлашиб келаётган эдик.

- Қанот ҳаками ва Мўмин Мелиевга неча балл қўйган бўлардингиз?

- Мўмин Мелиев бугун кўрсатган ўйини учун 5 баҳо қўяман. Қанот ҳакамини баҳолаш мени зиммамдаги иш эмас. Чунки мен ўз футболчиларимни ҳаракат ва камчиликларига, натижасига жавоб бераман.

Бугун йигитларга айтдим, мухлисларимиз узоқ йўл босиб Муборакка келишди. Улар учун бугун 3 та дурангдан сўнг ғалабага эришишимиз керак деб таъкидладим. "Машъал" жуда меҳнаткаш жамоа, охиригача таслим бўлмайди. Таркибни кўплаб футболчилар тарк этганига қарамай яхши жамоа тузишган.

Бизнинг вазифамиз ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Бугун жамоамиз ғалабага мос ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

Мелиевнинг голига қайта-қайта тўхталаяпсиз. Агар ўйин пайтида гол дарвоза тўри ташқарисидан киритилганлигига ишонч ҳосил қилганимда балки фейр-плейга амал қилиб гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Вазиятни кўриб келган инсонлар турлича баҳолашди, ўзим кўрмагунимча хулоса қилишим қийин. Энг асосийси бугунги ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман. Йигитларимиз бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди, астойдил меҳнат қилишди.

- Гол бўлгандан сўнг Хомяков ва Дилявер Ваниевлар олдингизга келиб қандайдир фикрларни айтишди. Шу вазиятга изох берсангиз.

- Бу энди мураббийлар ўртасидаги ўзаро суҳбат. Биринчи Хомяков қизишиб, гол ўтказворинглар деганга ўхшаб фикр билдирди. Кимнингдир гапига ишониб туриб қандай мен қандай хулоса чиқаришим мумкин? Атайлаб гол ўтказиб юборсак, бу ҳам ортиқча гап-сўзларга сабаб бўлиши мумкин эди. Шу сабабли мен у ерда қандайдир қарор чиқаришим қийин эди. Агар 100 фоиз нотўғри гол киритилганига ишончим комил бўлганида, симуляция туфайли пенальти ишлаганимизда, унда гол киритмагин деб айтишим мумкин эди. Бу ўзаро бизнинг ўртамиздаги гап, Хомяков ҳам тушунди. Жамоа раҳбарияти билан ҳам гаплашдим, улар бизга эътирозлари йўқлигини айтишди. Биз ўз вазифамизни бажардик. Мен уларга ўйин вақтида қандайдир қарорга келишим осон эмаслигини айтдим. Мухлисларни гапига кириб туриб у ерда бирон қарор чиқариш мумкин эмас эди.

Ҳозир ҳакамга баҳо беришни сўраяпсизлар, бу борада алоҳида қўмита бор, вазиятни кўриб чиқишади. Хато қилган бўлса шунга яраша жазосини олади.

- Бугун заҳирадан туширилган футболчилар ўйинни янада кучайтирди. Олдиндан ўйланган режа шундай эдими?

- Бугун меҳмонда ўйнаётганимизни ҳисобга олиб битта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Нега Мўмин Мелиев? Чунки у бир неча йиллар мобайнида "Машъал"да ўйнаган.

Унинг собиқ жамоасига ва мухлисларига меҳри жуда ҳам баланд. Биз бугун Мелиевда имконият бўлади ва гол киритади деб ўйладик. Гол киритди, қандай урилди бу иккинчи масала. Норбековни захирада қолдирганимиз сўнги вақтларда унда голли вазиятлар кам юзага келаётганди. Қандайдир ўйинида пасайиш бор эди. Шу сабаб уни захирадан ўйинга туширдик ва бу ўзини оқлади. Якуба Бамба ҳам бугун захирадан тушиб яхши ўйнади. Икки ўйиндан буён захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтирмоқда. Уларга ҳам раҳмат айтаман.

"Машъал" жамоасига кейинги ўйинларда ғалаба тилайман. Мухлислар ҳам биздан ҳафа бўлишмади деб ўйлайман. Чунки уларга миннатдорчилик билдириб майдондан чиқиб кетдик. "Машъал" жуда меҳнаткаш жамоа, кейинги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг: -61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика