UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  16 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим"

"Гулистон" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай мағлубиятдан сўнг нима дейишни ҳам билмаяпман. Одатда кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббий ишдан кетади, аммо менимча клубдан кетсам жамоага бу фойда бермайди. Агар кетишим жамоага ёрдам берса албатта ҳеч нимага қарамай истеъфо берардим. Ўйиндан сўнг футболчилар билан келишиб олдик, охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз", - дейди Ашурматов.

"Бугун ҳам ўйинимиз қовушмади, таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан. Менимча ҳали барча нарса ҳал бўлгани йўқ. Агар йигитлар бир-тану бир жон бўлишса албатта олий лигада қола оламиз".

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун улар майдонда кучлироқ ўйнашди, уларда ҳужумчи муаммо йўқлиги билинди. Биринчи даврада бизда ўйнаган Носир Отақўзиев "Нефтчи"га тайёрлаб берганимизга "миннатдорчилиги" сифатида бизга иккита гол билан жавоб қайтарди. Ҳужумчиларнинг вазифаси гол уриш. Ўйиннинг охирида биз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик, шундан фарғоналиклар фойдаланиб иккита гол уришди". 

Энвер Гафаров ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика