UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  4 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Агар "Гулистон"дан кетишим жамоага фойда берса кетардим"

"Гулистон" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай мағлубиятдан сўнг нима дейишни ҳам билмаяпман. Одатда кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббий ишдан кетади, аммо менимча клубдан кетсам жамоага бу фойда бермайди. Агар кетишим жамоага ёрдам берса албатта ҳеч нимага қарамай истеъфо берардим. Ўйиндан сўнг футболчилар билан келишиб олдик, охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз", - дейди Ашурматов.

"Бугун ҳам ўйинимиз қовушмади, таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан. Менимча ҳали барча нарса ҳал бўлгани йўқ. Агар йигитлар бир-тану бир жон бўлишса албатта олий лигада қола оламиз".

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун улар майдонда кучлироқ ўйнашди, уларда ҳужумчи муаммо йўқлиги билинди. Биринчи даврада бизда ўйнаган Носир Отақўзиев "Нефтчи"га тайёрлаб берганимизга "миннатдорчилиги" сифатида бизга иккита гол билан жавоб қайтарди. Ҳужумчиларнинг вазифаси гол уриш. Ўйиннинг охирида биз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик, шундан фарғоналиклар фойдаланиб иккита гол уришди". 

Энвер Гафаров ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика