UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  1 20:45Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 3:1 (матнли трансляция)  13 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  1 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  1 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  33 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида

"Тезкор Студия"да Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари, таниқли журналистлар билан суҳбатлар давом этади.

Кеча жонли эфирда Ўзбекистон терма жамоаси билан 2та Осиё Кубогида қатнашган, кўплаб учрашувларда майдонга тушган Бахтиёр Ашурматов меҳмон бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳиндистон билан ўйинга келадиган бўлсак, Хожиакбар Алижоновнинг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Хожиакбар Алижонов сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, деб ўйлайман. Қайси ўйинчини қўйсак ҳам ҳозирги даражасида ўйнаши қийин. Бу позицияни беркитиб бериши мумкин. Лекин у ҳимоя ва ҳужумда зарбалари, узатмалари билан ажралиб туради. Бу Ҳиндистон билан ўйинга таъсир қилиши мумкин. 

Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фикримча, ўйин услубимиз ўзгармайди. Алижоновнинг ўрнида Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан келиб чиқсак, мураббий Фарруҳ Сайфиевни қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Чап томонда Шерзод Насруллаевни кўрамиз. 3та марказий ҳимоячи қолади, чунки Сурия кўп ҳужум қилмаган бўлсада, ҳимоячиларимиз яхши савияда ўйин кўрсатишди. Остон Ўруновнинг ҳужумда иши юришмаганини кўрсак, Сергеев ёки Абдихолиқовнинг тушиши эҳтимоли катта. Менимча кўпроқ Сергеев асосий таркибда ўйинни бошласа керак. Остон Ўрунов эса ярим ҳимояда, ўз позициясида ҳаракат қилиши мумкин. 

Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. Тўғри Машарипов терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири. Мураббий уни захирага оладими ёки йўқ, буни айта аниқ олмайман. Остон ўз позициясида нисбатан кучли ўйин кўрсатишидан келиб чиқсак, мураббийда танлов имконияти бор. Ўйлайманки, Сречко Катанец терма жамоа учун тўғри қарорни қабул қилади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика