

Манбага кўра, “Бавария” аъзоси Томас Мюллер машғулотларга қайтган. У 11 февраль куни COVID-19'га топширган тести ижобий натижа берганди. Шу туфайли немис 4 та учрашувни ўтказиб юборди.
У жорий мавсум клуб либосида 31 ўйинда майдонга тушиб, 13+14 натижа қайд этиб турибди.



