"Бавария"га Германия термаси қаҳрамони керак

Eldor Akmurzayev
30 ноя 2022
Мюнхен клуби ҳужумни кучайтирмоқчи.

"Бавария" раҳбарияти Бременнинг "Вердер" клуби ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллькругни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

29 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Форвард "Вердер" таркибида аллақачон 10 та гол уришга улгурди.

Фюллькруг бир неча кун олдин Жаҳон чемпионатида Испанияга қарши ўйиндаги голи эвазига бутун футбол оламига танилди. 

"Sportbuzzer" порталининг ёзишича, ҳужумчига "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда. ОАВга кўра, унинг трансфер нархи ҳам у қадар қиммат эмас. 

Қайд этилишича, "Вердер" оғир молиявий аҳволда. Клуб футболчини ҳатто 10 миллион евродан камига сотишга ҳам рози бўлади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sportbuzzer