"Бавария" Зюлега итальян грандидан ўринбосар топди
15 фев 2022 18:47
Янгиликлар
"Бавария" Зюлега итальян грандидан ўринбосар топди
"Бавария"дан мавсум сўнггида ҳимоячи Никлас Зюле кетади.
Томонлар янги шартнома борасида келиша олишмади, шу сабаб футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтади.
Бундеслига чемпионлари Зюлега ўринбосар қидиришни бошлаб юборишди ва Италия бозорига эътиборларини қаратишди. Мюнхенликлар "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқишмоқда. Унинг трансфер нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда. 22 ёшли ҳимоячининг "нерадзурри" билан битими 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Бастони жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар