“Бавария” ярим ҳимоячиси операция қилинди

22 апр 2020, 07:49
Корентен Толиссо жарроҳлик столига ётди.

“Бавария” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо чап оёқ тўпиғидан жароҳатидан фориғ бўлиш мақсадида операцияни бошдан ўтказди. Маълум қилинишича, франциялик футболчи 4 ҳафтадан сўнг машғулотларга қайтади. 25 ёшли Корентен 7 апрел кунги машғулотларда жароҳат олганди.

Жорий мавсум Толиссо Бундеслига доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Бавария” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›